
13 апрель куни Украина армияси «Москва» ракета крейсерига (Қора денгиз флотининг флагмани) ҳужум уюштирганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Украина Қуролли кучлари Россияда қўпорувчилик ҳаракатларини давом эттираверса, Киевдаги марказларга зарба бериш билан таҳдид қилди. Россия армияси Мариуполга ҳужумни давом эттирмоқда.
Украина хавфсизлик хизмати «Путиннинг қадрдони» Виктор Медведчукнинг ҳибсга олиниши тафсилотларини маълум қилди – унга кўра, давлатга хиёнатда айбланаётган сиёсатчининг мамлакатдан қочиши режаси Россия махсус хизматлари томонидан тайёрлаган. Meduza урушнинг қирқ тўққизинчи кунида ҳарбий ҳаракатлар зонасидан олинган суратларни жамлади.

Артиллерия ҳужумларидан азият чеккан Харьковдаги турар жой биноси ҳовлисида юрган одамлар.
Фото: Reuters

Харьковдаги вайрон қилинган квартирада хонадон эгасининг жасади.
Фото: Reuters

Украиналик аскар қуролларини кўздан кечирмоқда, Барвенково, Харьков вилояти.
Фото: Reuters

Россиянинг Т-72 танки ёнида турган Украина ҳарбий хизматчилари, Донецк.
Фото: Reuters

Киевдаги украиналик аскар. Урушдан олдин у йирик савдо менежери эди. Тез орада унинг батальони Украинанинг шарқий қисмига жўнатилади.
Фото: Sopa Images

Бошпанага кираверишда турган қизча. Северодонецк, Луганск вилояти.
Фото: AFP

Ертўлада туғилган кун нишонланмоқда.
Фото: AFP

Чернигов четида Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиб вайрон бўлган уйлар.
Фото: AP Photo

Аёл ер билан яксон қилинган уйига қарамоқда.
Фото: AP Photo

Бородянкада вайрон бўлган квартиранинг полидаги синиқ идишлар. Россия қўшинлари Киев вилоятидан олиб чиқилгач, украиналик қутқарувчилар вайроналарни демонтаж қилмоқда.
Фото: Getty Images

Бородянкадаги қутқарувчилар. Вайроналар остидан одамларни чиқариб олиш давом этмоқда. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони номаълум.
Фото: Getty Images

Мариуполдаги ёниб кетган турар жой биноси олдида ўтирган аёл.
Фото: Reuters

Мариуполнинг босиб олинган қисмидаги Россия ҳарбий хизматчилари.
Фото: «ТАСС»

Мариуполнинг Левобережний туманида марҳумнинг жасади. Бу ҳудуд фронт чизиғига айланиб қолди, деди Мариупол мерининг маслаҳатчиси Петр Андрюшченко.
Фото: «ТАСС» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар