Фото: The Times of Israel
Исроил мудофаа вазирлигининг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бошқармаси ҳамда Rafael компанияси ўта кучли лазер синовларини муваффақиятли якунлади, деб хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.
Хабарга кўра, намунавий модел дронлар, миномёт снарядлари, ракеталарни муваффақиятли равишда тута олган. Rafael компанияси ушбу тизимни Elbit Systems компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Мақсадимиз – ушбу тизимни имкон борича тезроқ ишга тушириш. Бу самарали, арзон ва инновацион ҳимоя воситаларига эга бўлиш имконини беради", - деди Исроил мудофаа вазири Бени Ганц.
Қайд этилишича, Исроил ҳукумати мамлакат чегаралари бўйлаб бир нечта лазер мажмуаларини жойлаштиришни режалаштирган.
Мамлакат бош вазири Нафтали Беннет феврал бошларида Исроил армияси бир йил ичида янги лазер тизимига эга бўлишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, тизимдан дастлаб синов режимида Исроил жанубида фойдаланилади, кейинроқ эса мамлакатнинг барча қисмларида ишга тушади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди