date
views 1 460

Индонезия пойтахтини кўчирмоқда

Индонезия пойтахтини кўчирмоқда
Индонезия пойтахтини Жакартадан Калимантанга кўчирмоқда. Янги пойтахт Индонезия жойлашган минтақанинг шеърий номи шарафига Нусантара деб номланади. Пойтахтнинг кўчирилиши 2024 йилда амалга ошиши мумкин.

Асосий инфратузилма, офислар, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини яратиш учун 2 миллиард доллар ажратилади.

Бу билан ҳукумат, мунтазам сув тошқинларидан азият чекаётган ва ер ости сувларининг таъсири туфайли дунёдаги энг тез чўкаётган шаҳарлардан бири бўлган Жакартага босимни юмшатишга умид қилмоқда. Шимолий Жакартанинг айрим қисмлари чўкиш туфайли йилига тахминан 25 см сув остида қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезия пойтахтини кўчирмоқда