Фото: Hindustan Times
Покистон ҳарбий авиацияси 15 апрель оқшомида Афғонистоннинг Хост, Кунар ва Пактика чегара ҳудудларига зарбалар йўллади. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги хабар тарқатган.
Авиазарбаларнинг берилишига 14 апрелда покистонлик чегарачиларга қилинган ҳужум оқибатида 7 нафар ҳарбийнинг ўлдирилгани сабаб эканлиги тахмин қилинмоқда.
14 апрелда ҳалок бўлган Покистон чегарачиларининг суратлари
Фото: Twitter
Покистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудидаги Шимолий Вазиристон округида чегарачиларга ҳужум уюштирилган. ОАВда қайд этилишича, ҳужумда «Теҳрики Толибон» («Покистондаги толиблар ҳаракати») гуруҳининг жангарилари иштирок этган. Толибларнинг бир қисми тўқнашувдан кейин Афғонистоннинг Покистон билан чегара ҳудудига чекинган.
Aamaj News’нинг ёзишича, Покистон Хост, Кунар ва Пактикага авиазарбалар беришда нафақат авиация, балки артиллериядан ҳам фойдаланган. Оқибатда Афғонистон фуқаролари, аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Февраль бошида «Теҳрики Толибон» жангарилари Афғонистон ҳудудидан туриб покистонлик чегарачиларга ўқ узганди. Икки ой аввал уюштирилган ҳужум туфайли камида 5 нафар чегарачи ҳалок бўлган. Январь ойида Покистонда блокпостга қилинган ҳужум оқибатида 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, шунингдек, афғон-туркман чегарасида «Толибон» ва туркманистонлик чегарачилар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди