Фото: Shutterstock
АҚШнинг иттифоқчилари, жумладан, Африка, Лотин Америкаси ва Осиё давлатлари Вашингтоннинг Россияга қарши санкциялар қўллаш ёки Украинадаги ҳарбий амалиёти учун «ҳеч бўлмаганда уни танқид қилиш» ҳақидаги сўровларини рад этди, деб ёзмоқда Британиянинг The Economist журнали.
Қўшма Штатлар учун энг ноқулай позицияни Ҳиндистон эгаллаб турибди: бу мамлакат расмийлари Россияни Украинадаги хатти-ҳаракатлари учун қоралашдан «доимий равишда қочмоқда», дейилади мақолада.
Кўпгина давлатлар тижорий манфаатлари, мафкуравий эътиқоди ва стратегик амбициялари туфайли Москвани танқид қилишдан ўзини тияди, дейди материал муаллифлари. Журналистлар мисол тариқасида газга бўлган эҳтиёжининг 45 фоизи Россия томонидан қопланадиган Туркияни келтирмоқда.
Россия қўшинлари 24 февраль куни Украина ҳудудига бостириб кирганидан сўнг Ғарб давлатлари Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди. Хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Япония томонидан ҳам тегишли чекловлар жорий этилди. Лотин Америкаси ва Африка давлатлари эса санкцияларга қўшилмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди