07:00 / 18.04.2022
1 763

«Фойдаси йўқмикан, деб ўйлаб қоламан». Италия бош вазири Путин билан телефон суҳбатлари ҳақида

«Фойдаси йўқмикан, деб ўйлаб қоламан». Италия бош вазири Путин билан телефон суҳбатлари ҳақида
Марио Драги.
Фото: «Business Standard»

Италия бош вазири Марио Драги «Corriere della Sera»га берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин билан телефондаги мулоқотларни «бефойда», деб ҳисоблай бошлаганини айтди. Драги Путин билан 30 март куни ўтказган музокараларининг айрим тафсилотларини очиқлади.

Драгининг айтишича, сўнгги маротаба 30 март куни телефонда суҳбат қуришганида у Путиндан қачон Украина президенти Владимир Зеленский билан низони бартараф этиш юзасидан учрашишини сўраган. Саволга Путин «Ҳали вақтли», дея жавоб берган.

- Мен қатъий туриб олдим: «Ўт очишни тўхтатишга келишиб оласизларми», деб сўрадим. Яна ўша жавоб: «Ҳали вақти келмади».

Италия бош вазири якунда Путин билан бир неча кундан кейин телефонлашишга келишиб олган. Бу ўртада Украинанинг Буча шаҳрида кўп сонли тинч аҳоли вакиллари россиялик ҳарбийлар томонидан қирғин қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«У билан гаплашгандан фойда йўқ, вақтни бекор кетказганинг қолади, дегувчилар ҳақмикан, деб ўйлай бошлайман. Мен доим Макрон (Франция президенти)ни ҳимоя қилиб келганман, Европа иттифоқининг Кенгаши раиси сифатида ҳам унинг диалогни давом эттириш учун имкониятлар қидираётганини ҳурмат қиламан. Бироқ уруш қирғинлари даҳшатлари, улар аёллар ва болалар билан содир этган қилмишлар..., назаримда, мулоқотлар, телефон қўнғироқлари зиғирча ҳам фойда берган эмас», — деди Италия бош вазири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Фойдаси йўқмикан, деб ўйлаб қоламан». Италия бош вазири Путин билан телефон суҳбатлари ҳақида