09:39 / 18.04.2022
1 084

Имомали Раҳмон Қирғизистон яқинидаги Исфара шаҳрида чегара масаласида йиғилиш ўтказди

Имомали Раҳмон Қирғизистон яқинидаги Исфара шаҳрида чегара масаласида йиғилиш ўтказди
Фото: Тожикистон президенти расмий сайти
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қирғизистон билан чегарада жойлашган Исфара шаҳрига бориб, маҳаллий фаоллар билан учрашув ўтказди. Йиғилишда асосий эътибор чегара масаласига қаратилган.

Имомали Раҳмон тарихий Исфара шаҳрини тожик ва қирғиз миллатларининг дўстлик муносабатларидаги муҳим ҳудуд деб атади. Унинг айтишича, 20 йил давомида икки томон иштирокида ўтказилган музокараларда 987 км узунликдаги тортишувли чегара ҳудудларининг 663,7 км борасида келишувга эришилган.

Имомали Раҳмон чегара борасидаги тортишувли масалани икки томон манфаатлари учун мос ҳолатда тезроқ ҳал қилинишини исташини айтди. «Аммо ҳудудий-чегаравий масалалар бўйича келишувлар узоқ вақт талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Бир нарсани унутманг, дунёдаги энг қадимий миллатлардан бўлмиш биз тожиклар азалдан ҳар қандай муаммони сабр-тоқат ва ақл билан ҳал қилишга одатланганмиз», деб президентнинг сўзларини келтирган «Азия-Плюс».

Тожикистон президенти учрашув якунида исфараликларни қўшни мамлакат фуқаролари билан яхши қўшничиликда, ҳиссиётларга берилмай, сабр билан яшашга чақирди. «Халқимиз айтганидек, қўшни танланмайди», деган Имомали Раҳмон. Президент чегара масалалари фақат музокаралар йўли билан ҳал қилинишини таъкидлаган.

Маълумот учун, Тожикистоннинг Исфара шаҳри Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан чегарада жойлашган. Ушбу ҳудудларда чегарачилар ва маҳаллий аҳоли ўртасида тез-тез тўқнашувлар кузатилиб туради. Жорий йил март ойида ҳам шу чегарада отишма содир бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Имомали Раҳмон Қирғизистон яқинидаги Исфара шаҳрида чегара масаласида йиғилиш ўтказди