Фото: Global Look Press
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров India Today телеканалига берган интервьюсида Украинага қарши «махсус операция»нинг навбатдаги фазаси бошланганини маълум қилди. Интервьюдан парчаларни «Интерфакс» томонидан эълон қилинган.
«Ушбу операция давом этмоқда. Операциянинг навбатдаги фазаси ҳозирда бошланмоқда. Ишончим комилки, бу бутун махсус операция учун муҳим лаҳза бўлади», — дейди вазир. Лавровнинг айтишича, махсус операция «Донецк ва Луганск Республикаларини тўлиқ озод этишга» қаратилган.
Россия ТИВ раҳбарининг маълум қилишича, мамлакат махсус операция давомида ядровий қуролдан фойдаланиш ниятида эмас. «Россия Украинада ядровий қуролдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмаяпти, гап оддий қуролланиш ҳақида кетмоқда», — дейди Лавров.
Сергей Лавровнинг интервьюсини тўлиқ версияси ҳозирча эълон қилинмаган. India Today телеканалининг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида интервьюдан парчалар жойлаштирилган.
Украинадаги уруш вақтида Россия ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигига оид саволлар бир неча бор пайдо бўлди. Февраль охирида, уруш бошланганидан бир неча кун ўтгач, Россия президенти Владимир Путин турли баллистик ракеталарни ўзида жамлаган тўхтатувчи кучларни махсус шай ҳолатга келтиришни буюрганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. У ўз мақсадларини Украинани демилитаризация қилиш ва Донбасс аҳолисини «геноцид»дан ҳимоя қилиш деб атади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди