Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Мен ўз қаҳрамонларим билан алоқада бўлиб тураман. Уларнинг барчаси тирик. Қаҳрамонларимдан бири — Россия армияси томонидан фаол равишда қидирилган херсонлик журналист Константин Риженко бироз вақтга йўқолиб қолганди. Ҳамма даҳшатга тушиб қўрққанди, аммо ҳозир у қайтиб келган, ўзи алоқага чиқди. Албатта, мессенжерлар орқали тафсилотларни сўраб бўлмайди, шундай бўлса-да, у тириклигидан жуда хурсандман.
Мен россиялик аскарлар билан бевосита мулоқот қилмаганман, аммо Херсондаги одамлар улар билан гаплашаётганини эшитганман, улар вилоят кенгашидаги аскарлар олдига бориб, уларга гуманитар ёрдам, дорилар, Қримга кетиш масалаларида мурожаат қиларди. Одамлар келиб, саволлар берганига гувоҳ бўлганман. Бир қиз улардан истилочи сифатида ўзларини қандай ҳис қилишаётгани ҳақида сўради. Менинг ёшимдаги бир ҳарбий эркак унга: «Лекин биз сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилмаяпмиз-ку?» — деб жавоб берди. Қиз: «Лекин бу ерга келишда бизнинг қаршилик кўрсатиб, сизлар билан жанг қилган одамларимизни ўлдиргансиз-ку?» — деди. У эса: «Мен ҳеч кимни ўлдирмаганим аниқ», — деди. Қиз ундан буни қаердан биласиз, деб сўради, у эса: «Буни ич-ичимдан ҳис қиламан», — деб жавоб қилди.
Икки қизи ҳалок бўлиб, уларни дафн қилмоқчи бўлиб турган бир ота билан гаплашсам, унда ғам-қайғу ва қўрқувдан бошқа ҳис-туйғуларга жой бўлмаслиги тушунарли. Агар ҳарбий хизматга чақирилган ва навбатда туриб, военкоматга муваффақиятли ёзилган; ҳали урушда бўлиб кўрмаган, яъни жанг қилмаган, аммо эртага урушга кетиб жанг қиладиган 20 ёшли йигитча билан гаплашсам, у ўзини ботир қилиб кўрсатади, қувонади, бундан фахрланади ва албатта, қўрқувни ҳам ҳис қилади. Урушда қандайдир, ҳамма учун умумий бўлган ҳиссиёт бўлмайди, қандайдир умумий фон йўқ.
Такрор айтаман, сизнинг ҳар бир танловингиз нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Ҳеч нарсани олдиндан аниқ айта олмайсиз, лекин айни пайтда яқинларингизни севишда, улар ҳақида қайғуришда давом этасиз.
Шаҳардан эвакуация қилишга уриниш ёки шаҳарда қолиш масаласи кўтарилганида, бу жуда оғриқли савол бўлиб, турли одамлар буни ўзи учун тўғри еча олмайди.
Ҳали бу босқичга гувоҳ бўлганим йўқ, лекин Донбасс мисолида биламанки, бироз вақтдан кейин алдамчи хавфсизлик туйғуси пайдо бўлади. Урушда бир, икки, уч ой ўтиб, сиз эса тирик қолсангиз, дангасаликка ўхшаган ҳиссиёт келиб чиқади, худдики сиз кучни тежаш режимига ўтасиз. Масалан, ҳаво тревогаси бошланганида ертўлага тушмай қўясиз. Билишим бўйича, оддий фуқаролар ўлимлари сони одатда айнан урушнинг иккинчи ёки учинчи ойида ошади, чунки одамлар қўрқишдан ва ҳар битта ҳаракати билан ҳаётини сақлаб қолишга уринишдан шунчалик чарчайдики, бунга интилмай қўяди ва ҳалок бўла бошлайди.
Давоми бор...
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”