Фото: Reuters
Гондурас собиқ президенти Хуан Oрлондo Эрнандес АҚШга экстрадиция қилинди, деб хабар беради Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда собиқ сиёсатчига ноқонуний гиёҳванд моддалар айланмаси билан шуғулланиш ҳамда ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов қўйилади. Таъкидланишича, Эрнандес АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси (DЕА) самолёти бортида учиб кетган.
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Гондурас пойтахти Тегусигалпеда собиқ президент қўллари кишанланган ҳолда хавфсизлик кучлари ҳамроҳлигида аэропортга кузатилган. Эрнандеснинг экстрадициясини нишонлаган ўнлаб одамлар қўлларида мамлакат байроқлари билан аэропорт атрофида тўпланган. Яқин кунларда у Манхэттен федерал суди қаршисида жавоб бериши кутилмоқда.
Фото: Reuters
«Эрнандес 2014 йилдан 2022 йилга қадар президентлик лавозимидан мамлакатни наркодавлат сифатида бошқариш йўлида суиистеъмол қилди. У АҚШга йўналтирилган кокаинлар партиясини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа давлатларнинг амалдорлари билан шериклик қилиб келди», — дейди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.
Фото: Reuters
Америкалик прокурорларнинг ҳисоблашича, 53 ёшли сиёсатчи 2004 йилдан 2022 йилгача ўзининг сиёсий ўсишини молиялаштириш мақсадида накросавдодан пул олиб келган. Уларнинг сўзларига кўра, у гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилардан, хусусан, мексикалик наркобарон Хоакин Эл Чапо Гусмандан миллионлаб доллар олган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Гондурас суди мамлакатнинг собиқ президенти Хуан Oрлондo Эрнандесни гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдосида гумон қилиб, ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарганди.
Маълумот учун, Эрнандеснинг укаси Хуан Антонио ноқонуний кокаин савдоси билан шуғуллангани учун АҚШда умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Жиноий тўданинг собиқ раҳбари Дэвис Лионель Марадиганинг сўзларига кўра, Los Cachiros картели собиқ президент Хуан Oрлондo Эрнандеснинг опаси Ҳилда Эрнандесга 2012 йилда 250 минг доллар нақд пул берган. Ўша пайтда Эрнандес конгрессмен ва президентликка номзод эди. Яна 50 минг долларни 2014 йили, Хуан Oрлондo Эрнандес президент бўлганидан кейин унинг акаси Хуан Антонио Эрнандес олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...