Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Путин бирдан ақлдан озиб қолиб, ҳеч ким кутмаган урушни бошлади, деб бўлмайди. Биринчи чечен урушини, Иккинчи чечен урушини, Грузия билан урушни, Россия Сурияда қилган ишларни ёдга олиш мумкин. Россия режими фашистлар режими деган таърифга анчадан буён мос тушишини эслаш мумкин. Россия ҳудудида 177 минг нафар ногиронлиги бўлган одамлар борлиги, улар концлагер деб аташ мумкин бўлган психоневрологик интернатларда яшашини эслаш мумкин.
Россияда одамлар қамоқхоналарда, полиция бўлинмаларида қийноққа солинишини эслаш мумкин. Россияда маиший зўравонлик жиноят эмас, деб ҳисобланишини ва минглаб аёллар эркаклар қўлидан ўлиб кетаётганини, чунки қонун уларни ҳимоя қилмаслигини, қонун улар томонида эмаслигини эслаш мумкин. Мустақил ОАВлар ўтган йиллар давомида йўқ қилинганини эслаш мумкин. Мухолифат қирилганини: мухолифат етакчилари ҳалок бўлганини, қамоққа тушганини эслаш мумкин. Путиннинг ҳокимияти мутлақ ҳокимиятга айланганини эслаш мумкин.
Ва аслида, Путин украинларни ўлдиришга келгунича, йиллар давомида у россияликларни ўлдириб келган. Шунинг учун бу ерда буларнинг барчасига кўниб келган бутун дунёга қарата ҳам савол туғилади, лекин, албатта, асосий савол россияликларга қаратилган.
Урушга бориб, матнларимни ёзаётган пайтларда, Россияда нималар бўлаётганини, россияликлар нималарни ёзаётганини ўқиш учун қайсидир ижтимоий тармоқларга, Facebook, Twitter’га кирардим. Ўшанда ор-номус, уят парадини, яъни одамлар Россияда юз бераётган ҳодисалар, биз дуч келган вазият қанчалар даҳшатли эканини тўсатдан англаб етиши ҳолатини кўрардим, аммо биз тушган вазият анча олдиндан шаклланаётган эди.
«Такие Дела» нашри журналисти Яна Кучина таърифлаганидек: «Биз яхши ишларни нотўғри тартибда қилганимиз учун айбдормиз». Яъни демократия учун курашиш (бу қандайдир кулгили эшитилади), Россия келажаги учун курашиш, мамлакатда ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олган сиёсий режимга қарши курашиш ўрнига, биз барчамиз ўзимизнинг майда-чуйда ишларимиз билан шуғулланганмиз. Бойроқ ва муваффақиятлироқ бўлганлар фондлер, музейлар, кўргазмалар ташкил қилган, гўзал боғлар урбанистлар томонидан қуриб берилган, бунинг учун уларга раҳмат. Камбағалроқ бўлганлар эса оиласи билан кун кўриш билан банд бўлган. Барчамиз биргаликда мамлакатимизда юз бераётган воқеаларнинг мудҳишлигига кўз юмганмиз. Бу мудҳиш махлуқ катталашиб, қўшниларига ҳужум қилди. Энди эса биз барчамиз бунга дахлдормиз, бунга алоқамиз бор.
П.С.
Бу уруш қанча давом этишини билмайман. Ҳозир дам олиб, ўзимга келиб олишим учун менга бироз вақт керак. Мен Россияга қайтиб бормоқчиман — у менинг юртим, у ерда менинг оилам бор ва мен у ерда яшамоқчиман.
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”