17:25 / 23.04.2022
992

Боснияда кучли зилзила содир бўлди

Боснияда кучли зилзила содир бўлди
Фото: Anadolu Agency
Босния ва Герцеговинада кучли зилзила содир бўлди, деб хабар берди DW. Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган.

АҚШ геология хизматининг (USGS) маълумот беришича зилзила магнитудаси 5,7 баллга тенг бўлган. Зилзила ўчоғи Столац шаҳридан 16 км узоқликда жойлашган. Бир неча шаҳарларда кўплаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, ер силкиниши бутун Болқон яриморолида сезилган.

Болқон яримороли юқори даражадаги сейсмик фаол ҳудуд ҳисобланади. 2020 йил декабрда Хорватияда содир бўлган 6,4 балли зилзила натижасида етти киши ҳалок бўлган, юзлаб бинолар вайрон бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боснияда кучли зилзила содир бўлди