Келажакда ўзга давлат сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш - учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлиши мумкин, деди "Роскосмос" бош директори Дмитрий Рогозин.
"Шуни ёдда тутиш керакки, бегона космик аппаратнинг йўқ қилиниши - бу учинчи жаҳон урушидир. Яъни, бу, casus belli, албатта, яъни муқаррардир", - деди Рогозин "Россия 24" телеканали эфирида.
У сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказишга мораторий қўйишга чақираётган АҚШ вакилларига ишонмасликка чақирди. Чунки Қўшма Штатларнинг ўзи аллақачон зарур синовларни ўтказиб бўлган ва космик аппаратларга қарши тизимларни ўз қуроллари сафига қўшган. Энди бўлса ўзларидан "тинчлик каптари" ясашмоқда, - деди Рогозин.
Роскосмос директори, шунингдек, инсоният тез орада коинотда оммавий қирғин қуроллари жойлаштирилишига гувоҳ бўлши мумкин. Америка Қўшма Штатларида аллақачон бундай ишланмалар мавжуд - хусусан, уларнинг махфий Х-37Б мини-шатли ҳам разведка машиналарини, ҳам қуролларни олиб юриши мумкин, деб ҳисоблайди давлат корпорацияси бош директори.
“Хитой ва Россиянинг коинотда қурол-яроғ жойлаштиришни тақиқловчи шартнома бўйича қўшма таклифи бор. АҚШ бўлса, ушбу таклифларга жавоб бериш ўрнига бемаъни баёнотлар билан чиқмоқда”, - деди Рогозин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...