Фото: Anadolu Agency
АҚШ президенти Жо Байденнинг Усмонийлар давлатида 1915 йилда юз берган воқеалар тўғрисидаги баёноти тарихий воқеликка зид, чалкаш ва ёлғон маълумотларга асосланган ҳамда Анқара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
«Жаноб Байден арманлар билан боғлиқ тарихни яхшироқ ўрганиши ва билиши керак. Биз унинг бу тарихни билмасдан туриб Туркияни айблашга уринишини кечира олмаймиз», - деди у.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Байденнинг 1915 йилдаги воқеалар бўйича сўзлари эътиборга молик эмас, чунки бу сўзлар мутлақо ёлғон ва асоссиз маълумотга асосланган.
«Арманистоннинг, айтиш мумкин бўлса, турли мамлакатларнинг ҳукумат ва парламентлари томонидан тан олинган даъволари бўйича баёнотлар биз учун ҳеч қандай кучга эга эмас», - деди Туркия президенти.
У шунингдек, Анқара Россия ва Украина ўртасидаги низони тинч йўл билан ҳал қилишга уринаётганига тўхталиб ўтди ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда