1 462
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Украинада урушнинг 62-куни ўтди. Киев областида ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари топилиши давом этмоқда. Чернобил АЭСдаги аварияга — 36 йил бўлди, у ерда ишлаганлар хотирасига гуллар келтирилди. Киевда Россия ва Украина халқлари дўстлиги ёдгорлиги демонтаж қилинди. Донбасс шимолида — отишмалар ва ҳовлиларда қабрлар.
Аёл эрининг дафн маросимида қўшнисини қучмоқда. Буча яқинидаги Озеро қишлоғида яшаган Николай Мороз 13 март куни россияликлар томонидан асир олинган, уни номаълум томонга олиб кетишган. Бир неча ҳафта ўтиб унинг жасади уйидан 15 километр масофадан топилди, унинг танасида ўқотар қуролдан қолган жароҳатлар аниқланган. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Чоршанба куни Россия Польшага газ етказиб беришни тўхтатди. Варшавадагилар Москванинг газ учун фақат рублда тўлов қилиш борасидаги талаби ноқонуний экани ва улар шусиз ҳам «Газпром» билан шартномани узайтириш ниятида бўлмаганини айтишди.
- Россиянинг Белгород областидаги портлашлар билан бир вақтда Курск области губернатори ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини хабар қилган. Воронеж области расмийлари эса Воронеж шаҳри яқинида разведкачи дрон уриб туширилганини маълум қилди.
- Германиядаги Рамштайн ҳарбий базасида 40 мамлакат мудофаа вазирлари Украинага ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилишди. Рамштайндаги қурултой нафақат янги стратегияни ишлаб чиқишга, балки бирдамликни намойиш этишга қаратилган. Учрашувдаги асосий янгиликлардан бири Германия Киевга «Гепард» русумли зенит қурилмаларини юбориши бўлди.
- Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Украинага ёрдамни икки баробар кўпайтириш ва бу тажовузни тўхтатиш учун оғир қуроллар, жумладан танк ва самолётлар етказиб бериш бўйича берилган ваъдаларни бажаришга чақирди.
- Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Россия Рубежноени эгаллагани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Уруш бошланганидан буён учинчи марта: РФ мудофаа вазирлиги яна Рубежное «озод этилгани» ҳақида айтмоқда. Яна сохта баёнот», деган у.
- Россия армияси Днестрбўйидан ҳужум қилиши мумкинлиги борасида гапирган президент Володимир Зеленский Украина бунга тайёрлигини айтди. У Днестрбўйидаги портлашлар ва отишмалар – Россия томонининг минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган провокацияси эканини таъкидлади.
Николай Морознинг қариндошлари у билан видолашмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Новий Биков қишлоғидаги маданият маркази биноси деворида «Россияга шарафлар» ёзуви. Унинг остида — неонацистларга хос рамз бўлган кельтча крест
Alexey Furman / Getty Images
Киевда Россия ва Украина халқлари дўстлиги аркасидаги ёдгорлик демонтаж қилинди. Снос вақтида дастлаб рус ишчиси ҳайкалининг боши учиб тушган. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, арканинг янги номи Украина халқи озодлиги аркаси бўлади.
AP Photo/Efrem Lukatsky
Киевда Чернобил қаҳрамонлари монументига гул қўяётган аёл. Бу монумент эҳтимолий зарбалардан ҳимоялаш мақсадида қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган. Йигирма олтинчи апрел куни — Чернобил АЭС авариясига 36 йил тўлди
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Чернобилдаги ҳалокат вақти қурбон бўлган ўт ўчирувчилар монументи олдида турган украин аскари
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Чернобилдаги дарахт остида турган автомобил
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Ужгород
Аёл турмуш ўртоғини фронтга кузатмоқда
Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA
Харков
Метрога кириш қисмида турган аёл. Харковликлар россияликларнинг зарбаларидан жон сақлаш учун ҳамон метрода қолишга мажбур бўлмоқда
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Метрода шашка ўйнаётган эркаклар
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Уч нафар украиналик шаҳар аҳолисига гуманитар ёрдам тарқатмоқда (улардан бири болани ўйнатмоқда). Улар бу ишни ҳар куни қилишади.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Гуманитар ёрдам учун навбатда турган одамлар
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Запорожье области
Далада бронжилет ва каскада ишлаётган украин фермери
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Россияликларнинг навбатдаги зарбасидан кейин уфқда ҳосил бўлган тутун
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Рубежное шаҳридаги болалар майдончасида пайдо бўлган қабр. 25 апрел куни Рамзан Қодировнинг маслаҳатчиси шаҳар тўлиқ назорат остига ўтганини маълум қилди
Александр Река / ТАСС
Славянск яқинида БТРда кетаётган украин аскари. Шаҳар Украина назоратида қолмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскедаги шифохонада деразалар ортига қўйилган қопларга илинган ўпка рентгени тасвири. Шаҳар Украина назоратида қолмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда