00:15 / 17.08.2022
1 468

Уйқусизликдан азият чексангиз: тунда вентиляторсиз хонани совитишнинг 6 усули

Уйқусизликдан азият чексангиз: тунда вентиляторсиз хонани совитишнинг 6 усули
Фото: Marie Claire
Юқори ҳарорат тунда уйқусизликка олиб келади. Натижада кўпчилик ёз ойларида уйқусизлик ва чарчоқдан шикоят қилади. Аммо оддийгина уйқу сифатининг ёмонлашиши кейинчалик жиддий касалликларга олиб келади. Marie Claire нашри тунда вентиляторсиз хона салқинлатишнинг 6 усули билан бўлишди.

Инсон тана ҳарорати кун давомида ўзгариб туриши мумкин, бу кўпинча эрта тонг ва тушдан кейин кузатилади. Бироқ уйқуга кетиши учун организм бироз совиши керак. Кўпгина инсонлар хонани салқинлатиш учун тез-тез вентиляторга мурожаат қилади, лекин кечалари улардан фойдаланишнинг баъзи салбий томонлари бор. Вентилятордан чиққан ҳаво оғиз, бурун ва томоқни қуритиши мумкин. Бу эса ўз навбатида бош оғриғи, бурун битиши, томоқ оғриғи ёки ҳатто хуррак отишга олиб келади. Бундан ташқари, вентилятор ҳавога чанг тарқатади, бу эса баъзи одамларда аллергияни келтириб чиқаради.

Кун давомида пардаларни очманг
Кундузи қуёш қизиб кетганда деразаларни ёпиш ва пардалар ёпиш орқали уйни салқин сақлаш мумкин. Бу ётишдан олдин хонани тунда салқин сақлашга ёрдам беради. Қолаверса, кечаси тоза ҳаво ва шабада кириб туриши учун деразаларни очиш мумкин.

Иссиқ одеялни олиб ташламанг
Бу ақлга зид бўлиб туйилиши мумкин, аммо ётишдан олдин иссиқ одеялга ўраниб ётиш ёки илиқ душ қабул қилиш қон томирларининг кенгайишини рағбатлантиради. Бу усул ички ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради ва тана иссиқлигини йўқотишига олиб келади.

Пахтали тунги кийимларда ухланг
Тунгки кийимлар имкон қадар безакциз ва синтетика бўлмаслиги керак. Мутахассислар саломатлик ҳамда қулайлик учун ҳам пахта матосидан тикилган кийимларни тавсия қилади. Пахтадан тикилган кийимлар бадандан ажралган терни ўзига сингдириб, терининг нафас олишига ёрдам беради.

Муз ёки совуқ грелкадан фойдаланинг
Мато ёки сочиқ билан ўралган муз тўплами олиниб, (ҳеч қачон музни тўғридан-тўғри терига суртманг) қон тери юзасига яқинроқ оқадиган жойларга қўлланади, бу тезда салқинлашга ёрдам беради. Совуқ грелкадан фойдаланиш ҳам тана ҳароратини пасайтиришга ҳисса қўшади.

Пулс нуқталарини намланг
Шунингдек, билак ёки бўйин ён томонлари каби пулс нуқталарига сув сепиш мумкин. Организмдаги қон томирлари совуқ сувга жавоб беради ва ички ҳароратни бир зумда пасайтиради. Бироқ оёқ ва қўлларни намлашдан сақланиш лозим, чунки бу ухлаб қолишга халақит бериши мумкин.

Аччиқ таомлар истеъмол қилманг
Озиқланиш ҳам уйқу сифатига таъсир қилади. Иложи борича ёзда аччиқ таомлардан қочишга ҳаракат қилиш лозим, чунки улар тана ҳароратини кўтариши исботланган. Аммо кечқурун овқат истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки организм уни ҳазм қилишга ҳаракат қилади, бу эса ўз навбатида узоқроқ ухлашга мажбур қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқусизликдан азият чексангиз: тунда вентиляторсиз хонани совитишнинг 6 усули