Фото: Wday
Об-ҳаво совиши билан уйни қандай иситиб олиш муаммоси кўтарилади. Албатта, иситкичлар ҳам маълум даражада ёрдам беради. Wday нашри тақдим этган лайфхаклар эса уйни қўшимча равишда иссиқ сақлашга ҳисса қўшади.
Фольга сотиб олинг
Фольга одатий эмас, балки қалинроқ бўлиши лозим. Ёки оддий фольгани бир неча қатлам қилиб фойдаланиш мумкин. Бунинг учун иситкич радиатори ва девор ўртасига фольга жойлаштирилади. Натижада иситгичдан чиққан иссиқлик манбайи ташқарига эмас, балки фольгага тегиб, бутун уйни тезроқ иситади. Қизиган фольга эса хонани узоқ муддат давомида иссиқ ушлаб туришга ёрдам беради.
Чойшабларни ўзгартиринг
Албатта, ёзги юпқа чойшабларни қалин, қиш учун мўлжалланганига алмаштириш тавсия этилади. Қалин чойшаблар уйқуга кетмасингиздан аввал иситади ва тун давомида совуқдан ҳимоя қилади.
Қуёш нури
Қуёш нури кириб турадиган уй эгалари учун ажойиб имконият. Қуёш чиққач, пардалар очилади ва кечга бориб ёпилади. Кун давомида қуёш нури хонани иситади ва кеч тушганда пардаларни ёпиш иссиқликни ушлаб қолишга ёрдам беради.
Қишки қулайликни яратинг
Уй ичини иситишдан аввал қишки қулайликни яратиш лозим. Бунинг учун пол устига гиламлар, диван ва креслоларга қалин чойшаблар солинади. Эҳтимол, парда ҳам бироз қалин, совуқ ўтказмайдиганига алмаштирилади. Натижада хона ўз-ўзидан исийди.
Шамларни ёқинг
Шамларни фақат эстетика учун ёқиш керак эмас. Долчин ва ванилнинг ёқимли ҳиди инсонни жисмонан иситади. Қолаверса, шам кичик бўлса ҳам хонани бироз исишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, шамлар қоронғи хоналари ёритиб, электр токини тежашга ҳам ёрдам беради.
Какао ичинг
Умуман олганда совуқда ҳар қандай иссиқ таом организмни иситишга ёрдам беради. Қолаверса, бульон, қора шоколад, гиёҳли чойлар ва какао ҳам иситиш қобилиятига эга. Аммо олимлар жуда иссиқ ичимликлар зарарли эканини исботлади. Қизилўнгачнинг куйиши туфайли сурункали яллиғланиш бошланиши мумкин, бу эса янада жиддий касалликларга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Печда таом пиширинг
Шоколад, какао ва гиёҳли чойлар учун ажойиб ширинлик ҳам бўлиши керак. Уларни айнан печда пишириш уйни, кўпроқ ошхонани иситишга ҳам ёрдам беради. Иссиқ уйда ажойиб егулик ва ичимлик ичиш оила аъзоларингини хурсанд қилиши шубҳасиз.
Зиёфатлар ташкил қилинг
Хонада қанча кўп одам бўлса, у ер шунчалик иссиқ бўлади. Бундан ташқари, дўстлар даврасида китоб ўқиш эҳтимоли деярли йўқ. Турли хил ўйинлар ва жисмоний фаолият туфайли организмнинг ўзи ҳам исийди, атрофга ҳам иссиқлик чиқаради. Бундай вақтда совқотиш ҳақда ўйламаса ҳам бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди