Неслихан Атагюль ва Қодир Дўғулу 10 йиллик никоҳдан сўнг ажрашдими?

Туркиялик таниқли актриса Неслихан Атагюль ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Қодир Дўғулу ажрашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалмоқда. Бироқ машҳур жуфтлик бу маълумотларни ҳозирча расман тасдиқламаган.
«Ниҳон» образи орқали миллионлаб томошабинларга танилган Неслихан Атагюль ва Қодир Дўғулу қарийб 10 йилдан буён бирга ҳаёт кечириб келмоқда. Аввал ҳам уларнинг муносабатлари билан боғлиқ ажрим ҳақидаги миш-мишлар бир неча бор тарқалган эди.
Бу сафарги гап-сўзларга эса 6 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган китоб тақдимоти сабаб бўлган. Тадбир давомида журналистлар актрисага турли саволлар билан мурожаат қилган. Саволлардан бирига Неслихан Атагюль: «Мен ва ўғлим бор», дея жавоб қайтарган.

Айнан шу жумла айрим журналистлар томонидан эр-хотин муносабатларига ишора сифатида талқин қилиниб, уларнинг ажрашгани ҳақидаги хабарлар тарқалишига сабаб бўлган.
Маълумки, 2025 йилда жуфтлик ўғил фарзандли бўлган эди. Шу боис актрисанинг жавоби ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шунга қарамай, Неслихан Атагюль ҳам, Қодир Дўғулу ҳам ажрашгани ҳақида расмий баёнот бермаган. Ҳозирча бу хабарлар тасдиқланмаган миш-мишлар бўлиб қолмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…