22:06 / 15.03.2023
753

Авокадо меваси ёрдам бериши мумкин бўлган саломатликдаги 5 та муаммо

Авокадо меваси ёрдам бериши мумкин бўлган саломатликдаги 5 та муаммо

Кунига бир марта камида яримта авокадо истеъмол қилишга одатланинг. Биринчидан, бу соғлом омега-3 ёғ кислоталарининг етишмаслигини бартараф этишга ёрдам беради, иккинчидан, вазн йўқотиш ва ўртача вазнни сақлашга ёрдам беради, учинчидан, умумий ҳолатингизни яхшилайди. Сизга ушбу ёғли меванинг қандай касалликларга ёрдам беришини айтамиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

Холестериннинг юқори даражасида

Авокадолар соғлом тўйинмаган ёғларга бой бўлиб, улар вазн йўқотишга учун хизмат қилади, шунингдек, холестерин мувозанатини тартибга солади, зарарли даражасини пасайтиради, фодалисини оширади. Шунинг учун, ҳар куни авокадо истеъмол қилсангиз, юрак ва қон томирлар ишончли ҳимоя остида бўлади.

Ич қотиши

Авокадода жуда кўп миқдорда клечатка мавжуд: бир дона кичик мева 10 грамм клечаткани ўз ичига олади, бу кунлик эҳтиёжнинг деярли ярми. Клечатка нафақат овқат ҳазм қилиш тизимининг нормал ишлаши учун зарур, балки тўйинганлик ҳиссини узоқроқ давом этишига ва вазнни сақлашга ёрдам беради.

Кучсиз иммунитет

Авокадода инфекцияларга қарши курашда иштирок этадиган Б витаминлари, шунингдек, саратон касаллигини олдини олувчи табиий антиоксидантлар C ва Э витаминлари кўп. Бундан ташқари, авокадо таркибида катарактадан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар лутеин ва зеаксантин мавжуд.

Стресс ва уйқусизлик

Ушбу мевада ҳам кўп бўлган магний стрессга қарши курашда ҳақиқий махфий қуролдир. Шунинг учун мунтазам тартибли ухлай олмаганда ёки кечаси тез-тез уйғонсангиз, кечқурун бир қисм авокадо истеъмол қилинг. Ишонамизки, қотиб ухлайсиз!

Қуруқ тери ва жилосиз сочлар

Авокадо витаминлар ва моно тўйинмаган ёғларга бой, улар терини ёш ва эластик сақлайди, шунингдек, сочларни сержило қилади, ҳатто, кўзларнинг чақнаб туришида хизмат қилади. Косметологга сарфлайдиган пулга авокадо сотиб олинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Авокадо меваси ёрдам бериши мумкин бўлган саломатликдаги 5 та муаммо