Қисқа муддатли кундузги уйқунинг организмнинг когнитив функцияларининг ёмонлашуви жараёнини секинлаштиради, дея қайд этади Sleep Health муаллифлари. Маълум бўлишича, кундузи 20-40 дақиқа ичида ухлаш ҳар қандай ёшда, айниқса қариялар учун фойдали бўлар экан.
Хабарда айтилишича, бир гуруҳ мутахассислар 40 ёшдан ошган ва 70 ёшгача бўлган шахсларнинг иш фаолиятини ўрганган. Биринчидан, олимлар ирсият билан кундузги уйқуга мойиллик мавжудлиги ҳақидаги фаразни исботлашган.
Иккинчидан, мутахассислар тадқиқот давомида кундузи ухлаш одати ва мия ҳажмининг ошиши ўртасида муҳим боғлиқликни кашф қилишди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тунги уйқу бузилишига қарши курашиш керак, аммо кундузи дам олиш билан ҳеч бўлмаганда озгина ўрин тўлдирилса, инсон мияси деменциянинг (ақлнинг заифлашиши) турли кўринишларидан яхшироқ ҳимояланган бўлади.
"Қисқа уйқу мия ҳажмини сақлаб қолишга ёрдам беради ва бу деменциянинг олдини олиш учун ижобий нарсадир", дейди сомнолог Виктория Гарфилд.
Ислом динида кундузи озроқ ухлаб олишни “қайлула” дейилади. Куннинг биринчи ярмида бир-икки соат ухлаб олинса, одам кун бўйи енгил юради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қайлула қилинглар, чунки шайтон қайлула қилмайди. Қайлула заволдан олдин бўлади”, деганлар (Анас ибн Молик).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг