Фото: Тҳе Voice 

Мева шакарнинг ўрнини босиши ҳақида кўп эшитган бўлишингиз мумкин, шу сабабли уларни истеъмол қилмаган маъқул. Бироқ бу фикрнинг хато эканлигини биласизми? Гастроэнтеролог ва ёзувчи Уилл Булсевич ҳам бу фикрга қўшилмайди. Ижтимоий тармоқларда вазн йўқотаётган инсонлар меваларни истеъмол қилмагани маъқул, деган кенг тарқалган фикр бор. Бу бемаънилик: мева истеъмолини кўпайтирадиган инсонлар вазн орттирмайди, аксинча озади.

Шифокор Булсевич тушунтирганидек, мева таркибидаги шакар қайта ишланган озиқ-овқатлардаги шакар билан бир хил эмас. “Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг”, — деб маслаҳат беради Уилл.

Малина

Бир стакан малина саккиз грамм клетчаткани ўз ичига олади — бу кунлик тавсия этилган миқдорнинг учдан бир қисми. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, клетчатка истеъмол қилиш вазн йўқотишга ёрдам беради, чунки у ошқозон-ичак трактининг соғлом бўлишига ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру”

Нок

Бир дона нок олти грамм клетчаткани ўз ичига олади. Шунингдек, нок яллиғланишни келтириб чиқарадиган эркин радикалларга қарши курашувчи C витаминига бой ва танадаги бу жараённи тўхтатмасдан, вазн йўқотиш жуда қийин.

Фото: “Яндекс.ру”

Черника

Бир чашка черникада тўрт грамм клетчатка, шунингдек, бизни қариш, ултрабинафша нурлари, атроф-муҳит токсинлари ва стрессдан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд. Айтганча, черникада C витамини миқдори фақат музлагандан кейин ортади.

Фото: “Яндекс.ру”

Apelsin

Бир дона апелсин тўрт грамм клетчаткани ўз ичига олади, бу биздаги кунлик C витаминининг деярли барча миқдорини ва калийнинг кунлик қийматининг 10 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, бу мевалар қорин ёғини камайтиришга ёрдам берадиган каротеноидларга, антиоксидантларга бой.

Фото: “Яндекс.ру”

Олма

Олма мўжиза яратиши мумкин — улар холестеринни камайтиришга ва юрак соғлиғини яхшилашга ёрдам беради, саратон, 2-тоифадаги қандли диабет ва Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради. Тадқиқот шуни кўрсатдики, олма ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради.

Фото: “Яндекс.ру”

Қулупнай

Уч грамм клетчатка ва C витаминининг кунлик қиймати — бу бир стакан қулупнай. Шунингдек, қулупнай полифенолларнинг учинчи йирик манбаи — оғиздаги бактериялар билан курашадиган ва тишларнинг парчаланишининг олдини оладиган антиоксидантларга бой.

Фото: “Яндекс.ру”

Банан

Бананда нафақат 3 фоиз клетчатка, балки чидамли крахмал, ичак соғлиғини яхшилайдиган ва ёғ эришини тезлаштирадиган углевод ҳам мавжуд.

Фото: “Яндекс.ру”