17:23 / 03.04.2024
221

Спортзалга бормай ортиқча вазнни йўқотиш учун 6 та лайфхак

Спортзалга бормай ортиқча вазнни йўқотиш учун 6 та лайфхак
Мутахассислар томонидан жисмоний машғулотларни бажармай ҳам озиш мумкинлиги аллақачон исботланган. Турли парҳезлар, спорт машғулотларидан чарчаганлар учун спортзалга қатнамай вазнни тартибга келтириш имкони бор.

Диетолог, эндокринолог, нутрициолог, тиббиёт фанлари номзоди Оксана Панова ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз озиш учун ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

Фото: Getty Images
Нонуштани ўтказиб юборманг
Эрталаб нонушта қилмай уйдан чиқиш — ортиқча вазнни йўқотишда қийналадиган инсонларнинг энг кўп такрорлайдиган хатоси. Нонуштани ўтказиб юбормаслик озиш учун муҳим. Эрталабки овқат кундалик рациондаги умумий калориянинг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим. Нонушта метаболизмни ишга туширишга ва уйқудан кейин танадаги ресурсларни тиклашга ёрдам беради.

Майда деталларга аҳамият беринг
Табиийки, озиш учун истеъмол қилинадиган калория миқдорини камайтириш шарт. Ёғли овқатлар, тез тайёрланадиган таомлар, ширинликлар, колбаса маҳсулотларидан воз кечиш бунга ёрдам беради. Шунингдек, кичик деталларга ҳам эътиборли бўлиш муҳимдир. Масалан, турли соуслар, салатларга қўшиладиган майонез ва ёғ кабиларга аҳамият бермаймиз ва истеъмол қиладиган таомларимиз озуқавий қийматини билмай ошириб юборамиз.

Секин овқатланинг
Таомни шошилмай, яхшилаб чайнаш каби ҳаракатлар бош мияга тўйинганлик ҳақида сигнал юборади ва натижада ортиқча овқатланишдан асрайди.

Шакар истеъмолини камайтиринг

Фото: Shutterstock
Чой ёки кофега шакар солмасликнинг ўзи етарли эмас. Таркибида шакар бўлган маҳсулотларга ҳам эътибор қаратиш керак. Масалан, 100 грамм кетчупда 20-30 грамм шакар мавжуд. Тавсия этилган кунлик истеъмол қилинадиган шакар миқдори 50 граммдан ошмаслиги лозим.

Уйқу сифатига эътиборли бўлинг
Уйқу вақтида организм очлик ва метаболизмни назорат қилишга жавоб берувчи грелин ва лептин гормонларини ишлаб чиқаради. Сурункали уйқусизлик гормонал мувозанатни бузади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради. Бу эса иштаҳани оширишга ва ортиқча вазнга олиб келади.

Оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилинг
Оқсил узоқ вақтга тўйинганлик ҳиссини беради. Масалан, нонуштага қайнатилган тухум, тушлик ва кечки овқатга товуқ, курка, қуён ва молнинг ёғсиз гўшти мос келади.

Шунингдек, клетчаткага бой сабзавот ва меваларни, дуккаклилар ва кўкатларни истеъмол қилиш ошқозон ҳазм тизими ишлашини рағбатлантиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Спортзалга бормай ортиқча вазнни йўқотиш учун 6 та лайфхак