Фото: “Лиса.ru”
Фаст-фуд ҳамда шакар соғлом ва чиройли терининг асосий душманидир, дейди дерматолог Кнара Андрян. Андрян терининг саломатлиги ва кўриниши кўп жиҳатдан овқатланишга боғлиқлигини таъкидлади.
"Терининг асосий душмани — шакар. У шакар ва оқсилларнинг бирлашиши ҳамда кейинчалик коллагеннинг қотиб қолиши— гликацияга олиб келади. Ушбу жараён туфайли ажинлар пайдо бўлиш жараёни тезлашади", — дейди шифокор.
Бироқ, шакарни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашнинг ҳожати йўқ. Лекин унинг истеъмолини иложи борича энг кам миқдорга камайтириш керак. Худди шу сабабга кўра, мутахассис овқатланишда углеводлар миқдорини камайтиришни тавсия қилди.
Шифокор, шунингдек, тез овқатланиш, газак ва спиртли ичимликларнинг тери саломатлигига салбий таъсирини ҳақида ҳам таъкидлади.
"Спиртли ичимликлар тананинг сувсизланишига олиб келади, шунинг учун юзда майда капиллярларнинг кенгайиши ва кичик ажинлар пайдо бўлади", — дейди Андрян.
Мутахассис семизликка мойил бўлган инсонларга соат 19:00 дан кейин мева истеъмол қилмасликни маслаҳат берди, чунки улардаги фруктоза танадан сувни тортиб олади. Мевага муқобил сифатида у антиоксидантларга бой резаворлар — малина, смородина ва клюквани тавсия қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди