date

Олимлар аниқлади: 75 дақиқа ишлаб, 33 дақиқа танаффус қилинг!

Олимлар аниқлади: 75 дақиқа ишлаб, 33 дақиқа танаффус қилинг!
Кўп ишлаш — доим ҳам самарали ишлашни англатмайди. Яқинда эълон қилинган илмий таҳлил буни яна бир бор исботлади. Британиянинг The Daily Mail нашри DeskTime платформасига таяниб ёзган мақолада қайд этилишича, 2024 йилда 6000 киши иштирок этган кузатув натижаларига кўра, меҳнат унумдорлигини ошириш учун энг мақбул ишлаш формати — 75 дақиқа тинимсиз ишлаш ва 33 дақиқа танаффус қилишдан иборат экан.

Бу янги цикл 75/33 деб номланиб, айниқса офис муҳитида ишловчи ходимлар учун қўл келади, дейди DeskTime компаниясининг бош директори Артис Розенталс. Унга кўра, иш жойида бўлган инсонлар кўпинча ўзини дам олишга имконият беради — кофе ичади, ҳамкасблар билан суҳбатлашади, кўчага чиқиб келишади. Аввало бу фойдали эмасдек туюлса-да, амалда бунақа дам олишлар организм учун «қайта заряд» манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, компания олдинги йилларда ҳам шунга ўхшаш тадқиқотларни ўтказган:

- 2014 йилда — 52 дақиқа иш ва 17 дақиқа танаффус;

- 2021 йилда — 112 дақиқа иш ва 26 дақиқа дам олиш самарали деб топилган.

Розенталснинг таъкидлашича, натижаларга дунё миқёсидаги иш формати ўзгаришлари таъсир қилган. Масофадан ишлаш даврида шахсий ҳаёт билан иш ўртасидаги мувозанатни сақлаш қийинлашган бўлса, бугунги кундаги гибрид иш режими эса қайтадан офисдаги фаолиятга қайтишни тақозо этмоқда.

Шу боис, янги 75/33 цикли айнан офис муҳитини ҳисобга олган ҳолда шаклланган. Унинг самараси шундаки, ходим нафақат ишда юқори натижаларга эришади, балки руҳий ҳолатини ҳам барқарор сақлайди.

Иш ҳаётида шундай оддий қоидаларга амал қилиш — нафақат иш самарадорлигини оширади, балки инсоннинг умумий ҳаёт сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Яхши ишлашни истасангиз — тўғри дам олишни ҳам унутманг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар аниқлади: 75 дақиқа ишлаб, 33 дақиқа танаффус қилинг!
-->