07:46 / 10.01.2017
15 466

Ажинларга қарши, оздирувчи, ёшартирувчи хурмо!

Ажинларга қарши, оздирувчи, ёшартирувчи хурмо!

Олтиндек товланувчи, ўзига хос таъмга эга мева юртимизда кенг тарқалган ва севиб истеъмол қилинади. Халқ табобатида эса хурмонинг шифобахшлиги юксак қадрланади. Қуйида айни кунларда дастурхонимиз кўркига айланган ушбу мавсумий меванинг шифобахш хусусиятларига тўхталамиз.

Таркиби

Хурмо таркибида антиоксидантлар, сахароза, глюкоза, С витамини, лимон ва олма кислотаси, А провитамини, кўп миқдорда микроэлементлар: темир, мис, кальций ва калий, йод, марганец бор. Шунингдек, унинг таркибида кўп миқдорда бета-каротин ва магнийни ҳам топиш мумкин. Калориялилиги: 100 г/53 ккал.
  • Оқсиллар ― 0,5 г
  • Ёғлар ― 0,0 г
  • Углеводлар ― 16,8 г

Фойдаси
  1. Асабий, толиққансиз, ўзингизни босолмаяпсиз, ишлагингиз йўқ. Унда бир нечта оловранг хурмодан енг, дарров фойдасини сезасиз. Чунки хурмо таркибида антиоксидантлар бор.
  2. Калорияси унчалик юқори бўлмагани ҳолда, тезда қорин тўйдиради, демак парҳез тутаётганлар учун фойдали.
  3. Томоқ оғриғида хурмонинг янги сиқиб олинган шарбатига тенг миқдорда қайнаган илиқ сув аралаштириб чайиш керак. Бунда нафақат томоқ оғриғи қолади, балки шамоллашнинг бошқа белгилари ҳам барҳам топади.
  4. Буйраклар оғриганда кўпроқ хурмо ейиш тавсия этилади, чунки у сийдикни яхши ҳайдайди, организмдан тузларни чиқариб юборади.
  5. Таркибида А витамини кўп бўлгани учун кўриш қобилиятига фойдали.
  6. Таркибида кўп миқдорда йод бор, қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди, шу сабабли бўқоқ хасталигига чалинганлар кунига бир нечта хурмо ейишлари керак.
  7. Камқонликда ҳам хурмо фойдали, шунингдек, камқувватлик, сил, атеросклероз ва юрак-қон томир хасталикларида ҳам тавсия этилади.
  8. Қон босими кўтарилганида хурмо ейилса, бемор аҳволи ўнгланар экан, шу сабабли гипертонияда тавсия этилади.
  9. Ўпка хасталиклари – зотилжам ва сурункали бронхитда кунига бир нечтадан хурмо ейиш керак, шунда касалликни енгиш осон кечади.
  10. Меванинг серсув мағзи ажойиб бактерицид воситадир. Шу сабабли халқ табобатида хурмодан тайёрланган малҳам яраларни битказишда кенг қўлланилади. Шунингдек куйган яраларга ҳам фойдали. Бунинг учун пўсти тозаланган мевани яра устига босиб боғлаб қўйилади.

Косметологияда

Хурмодан тери қаришига қарши жуда самарали ниқоблар тайёрланади. Бу ниқоблар терининг таранглигини оширади, тешикларини торайтиради ва ҳуснбузарларга қарши профилактика вазифасини ўтайди.

Терини таранглаштирувчи ниқоб. Меванинг пўсти артиб эзилади ва битта тухум оқи қўшилади, сўнг барча масаллиқлар блендерда яхшилаб аралаштирилади. Терига суртиб, 15 дақиқага қолдирилади. Синаб кўринг, биринчи мартасидаёқ нафини сезасиз.

Ажинларга қарши. Эзилган хурмо меваси, сут ва ёғли сметанани 2:2:1 нисбатда олиб яхшилаб аралаштиринг-да, юзга суртиб 15 дақиқага қолдиринг. Ниқоб таъсирида тери таранглашади, ажинлар камаяди.

Тонусни оширувчи муолажа. Хурмон меваси яхшилаб эзилади ва юзга суртилади. 10 дақиқадан сўнг ювиб ташаланади. Бу ниқобга хурмодан бошқа ҳеч нима қўшмаслик керак, чунки мева шарбатининг ўзи терини тетиклантирувчи таъсирга эга.

Кимларга мумкин эмас?

Таркибида шунча кўп фойдали элементлари бўлса ҳам, хурмодан зарар кўриш мумкин, агар меъёрни билмасангиз. Қуйидаги ҳолларда хурмо умуман мумкин эмас:
  • 3 ёшгача бўлган болаларга
  • Ич қотишида
  • Қандли диабетда
  • Семиришда

Бу зарарларнинг бари мева таркибидаги танин моддаси туфайлидир. Танинлар ошқозон шираси билан реакцияга киришиб шилишиқ чўзилувчан аралашмани ҳосил қилади, кўп ўтмай бу аралашма қумоқланиб қолади. Шу сабабли хурмони кўп истеъмол қилиш ярамайди: ичак тиқилиши ва ўтказмаслиги юзага келиши мумкин. Ҳар нарсада меъёр бўлгани маъқул.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ажинларга қарши, оздирувчи, ёшартирувчи хурмо!