09:13 / 24.02.2017
10 757

Қаҳва ва энергетиклар ўрнини босадиган тетиклаштирувчи ичимликлар

Қаҳва ва энергетиклар ўрнини босадиган тетиклаштирувчи ичимликлар

Агар сиз иш кунингизни қаҳвасиз ёки энергетикларсиз тасаввур қила олмасангиз ва бунинг соғлиққа салбий таъсир қилиши мумкин эканлигини ўйлаётган бўлсангиз, биз сизга мақоламиз орқали бу ичимликларнинг ўрнини боса оладиган уч хил ичимликни тақдим қилмоқчимиз.

Цикорий

Цикорий — кўпроқ қаҳванинг таъмини эслатувчи энг кенг тарқалган ичимлик ҳисобланади.

Цикорий таркибидаги А, E, B1, B2, B3, C, PP витаминлари, кальций, калий ва магний — биргаликда сочлар ва тери ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва модда алмашиш жараёнини тартибга солиб туради.

Яшил шарбат

Эрталабки ичилган яшил шарбат қаҳвадан ҳам яхшироқ тетиклаштиради. Сабзавот ва кўкатларнинг фойдаси кўпчиликка маълум, албатта.

Унинг таркибидаги антиоксидант ва витаминлар иммунитетни оширади, организмдан оғир металларни чиқаришга ва қонни тозалашга ёрдам беради.

Лимонли сув

Кунингизни бир пиёла лимонли илиқ сув ичиш билан бошланг. Лимон шарбати организмни тозалайди ва ҳазм тизими фаолиятига ёрдам беради.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳва ва энергетиклар ўрнини босадиган тетиклаштирувчи ичимликлар