Нима қилсам, оёқларим салгина тўлишади?

Фойдали3 дақиқа ўқиш9.8K
Нима қилсам, оёқларим салгина тўлишади?
– Ёшим 33 да. Оёқларим жуда ориқ бўлгани боис ўзимдан уяламан. Кийган либосим ҳам ярашмайди. Нима қилсам, оёқларим салгина тўлишади? Комила, Тошкент шаҳри

«Озғин оёқлар!» ким учундир орзу, кимгадир эса муаммо! Эҳ, аёллар, нуқул ўзимизда йўқ нарсани ахтараверамиз.

Аввал сабабларини билинг
Тана аъзоларидаги ўзгаришлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Қорин мушакларининг бўшашиши, бўксанинг катталашиши ва оёқлар ориқлиги... Албатта, барчасининг ўз изоҳи бор. Оёқ кўринишининг озғинлиги дастлаб наслга боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинги ўринда умуртқа поғонаси касалликлари, хусусан, сколиоз туради. Ошқозон-ичаклардаги ўзгаришларнинг ҳам оёқ мушакларига таъсири айтилади. Демак, зарур чораларни бошлашдан аввал шифокорга кўриниб қўйинг.

Нима истеъмол қилаяпсиз?
Юрган йўлингизда таомланаяпсизми? Бу билан оёқларга ёрдам беролмайсиз. Қайтанга бутун танангиз семиргани қолади. Қолаверса, бир муаммодан қутиламан деб, иккинчисини орттириб оласиз. Оз-оздан калорияга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Кўпроқ суюқлик ичинг. Таомномадан дудланган, тузланган, хамирли, аччиқ ва шўр – бир сўз билан айтганда, оғир ҳазм бўладиган егуликларни чиқариб ташланг. Кўпроқ сут-қатиқ, кўкатлар, мева ва сабзавотлар, мева қоқиларидан тайёрланган шарбатлардан истеъмол қилинг. Бу турдаги парҳез организмдаги алмашинув жараёнини яхшилаб, ичаклар фаолиятини меъёрга келтиради. Қабзият юзага келмаслиги ҳам муҳимдир.

Навбат машқларга!
Таомномани тушундингиз, гал жисмоний машқларга. Фақат мана шу йўл билан оёқ мушакларини чиниқтириш ва керакли кўринишга келтириш мумкин.

1. Тик турган ҳолатда икки оёқ орасига ўртача катталикдаги коптокни жойлаштиринг. Сўнг оёқ мушаклари ёрдамида коптокни сиқиб-бўшатинг. Машқ 8-10 марта такрорланади.
2. Стулга қулай жойлашинг. Қўлларни суянчиқ ортига олинг-да, бирлаштиринг. Энди оёқ тиззасини биргаликда тепага кўтариб – туширинг. Давомийлиги 10 марта.
3. Ўтириб – туриш машқи ёдингиздами? Худди шу машқни оёқларни елка кенглигида очиб бажаринг. 8 марта такрорласангиз кифоя.
4. Оёқ учида турганча, навбат билан оёқ товонини кўтариб – туширинг. Машқни 15 – 20 марта бажариш лозим.

Шуғулланишни бошладингизми, дарров натижасига ёпишманг. 3-4 ҳафта ўтгач, аста-секинлик билан оёқ мушакларининг каттариб бораётганини кўрасиз. Бу машқлар оёқ болдирига шакл бериш учун мўлжалланган. Агар мақсадингиз оёқнинг сон қисмини ўзгартириш бўлса, қуйидаги усулларни бажаринг.

– Тўрт оёқлаб туринг, яъни тана оғирлигини тизза ва қўл кафтига ташланг. Тўғрига қараб, ҳар бир оёқни 15 мартадан юқорига кўтаринг.
– Ўтириб-туриш машқини оёқларни бирлаштирган ҳолда бажаринг. Такрорийлиги 15 марта.

Ҳаммаси мушакларни тўғри чиниқтиришга боғлиқ. Агар машқларни мустақил бажаришга кўзингиз етмаса, машқ залига боринг-да, спорт мураббийи назоратида шуғулланинг. Эплайсиз.

Кунора контраст душ қабул қилиш ҳам мушаклар учун фойдали.

Велосипед учамизми?
Оёқ мушаклари учун энг яхшиси велосипед миниш! Узоқ масофага югуриш, арқонда сакраш, пиёда сайр қилиш сизга эмас. Сузиш ва велосипед ҳайдашга вақт ажратсангиз ва албатта, тўғри овқатланиш қоидалари бажарилса, исталган натижага эришасиз.

Гель ёки таблетка?
Айрим билимдон дугоналарингиз оёқ мушакларини катталаштирадиган қўшимчалар, суртма ва гелларни таклиф қилишлари мумкин. Ҳар нарсани синаб кўришга ошиқавермаганингиз маъқул. Зеро, организмга тушадиган ёт модда қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Қолаверса, айнан оёқ мушакларини чиниқтирадиган биологик фаол қўшимчалар мавжуд эмас. Протеинли коктейль ёки шу каби бошқа воситалар ҳақида эшитганингизда қанчалик озғингизнинг суви қочмасин, бу вақтинчалик натижа эканини унутманг.

Хийла ишлатамиз!
Оёқлар кўринишидаги камчиликни яшириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин.

1. Тиззадан тушиб турувчи «французча бичим»даги юбкаларнинг бўкса қисми хиёл кенгроқ тикилганини танланг. Узун юбкаларнинг ҳам этак қисми кенг бичилгани айни муддао.
2. Леггинс, ласина ва оёққа ёпишиб турадиган ҳар қандай шимлар сизники эмас! Классик услубдаги шим, олд тарафига чизиқ туширилган турлари ҳам оёқни тўлароқ кўрсатади.
3. Либосингизда ёрқин рангли гул ёки бирор апликация бўлсин. Шунда ўтган-кетганнинг диққати оёқларга эмас, эгнингиздаги кийимга қаратилади.
4. Платформа ва таг қисми қалин пойабзаллар сирингизни фош этади. Қайиқча услубидаги туфлилар эса айни муддао.

Манба: Darakchi.uz

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  2. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  3. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
  4. Спорт
    «Этихад»даги нохуш ҳолат: Доннарумма «Наполи» мухлисларининг ҳақоратидан қаттиқ ранжиди
  5. Спорт
    «99% бехато ўйин»: Бобур Сатторов Синдаров — Гукеш илк партиясини таҳлил қилди
  6. Спорт
    Жаҳон чемпиони Гукеш Жавоҳир Синдаровга қарши илк баҳс ҳақида фикр билдирди
  7. Спорт
    Гвардиола «Скуадра Адзурра» таклифини нега қабул қилмаганини тушунтирди
  8. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешга қарши илк партиядан сўнг фикр билдирди
  9. Спорт
    Гвардиола фаолияти давомида қайси футболчи билан бирга ишлашни орзу қилганини айтди
  10. Ўзбекистон
    MyGov орқали уйнинг қурилиш ҳужжатларини кўриш имкони яратилди