01:22 / 12.10.2017
8 091

Фарзандингиз қоронғуликдан қўрқадими?

Фарзандингиз қоронғуликдан қўрқадими?
Деярли ҳар бир кичкинтой қоронғуликдан ҳайиқади. Кўплаб ота-оналар эса ушбу қўрқувни бола инжиқлигига йўйиб, унга алоҳида эътибор қаратмайдилар. Кичкинтойни турли усуллар билан (ялмоғиз кампир, кучук ва ҳоказо) қўрқитиш эса вазиятни янада чуқурлаштириб юборади.

Қоронғуликдан қўрқиш – болаларда бот-бот учрайдиган фобия турларидан бири. Агар фарзандингиз сизга қоронғуликдан қўрқаётгани ҳақида маълум қилса, танбеҳ беришга шошилманг. Қўрқиш учун асос бўладиган ҳеч нарса йўқ эканлигини такрор ва такрор айтиш ҳам уни тинчлантириш учун етарли эмас.

Кичкинтойни ухлаш учун ўз ўрнига ётқиза туриб, тунчироқни ёқиб қўйинг ва севимли эртакларини айтиб чалғитишга ҳаракат қилинг.
Одатда болакайлардаги бу қўрқув 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда авж олади. Деворларда пайдо бўлган ҳар қандай соя болакай наздига маҳлуқларга ўхшайди, қоронғуликда ҳаттоки ўйинчоқлари ҳам ёвуз қаҳрамонлар каби кўриниш олади. Шу сабабли уйқу олдидан миттивойларга ёқуз қаҳрамонлар иштирок этган мультфильмларни қўйиб бериш ярамайди. Охири яхшилик билан тугайдиган ажойиб эртакларни эшитиб ухлаганга нима етсин?!

8 ёшдан ошган болалардаги қўрқув эса тушкунлик ҳолатлари сабаб пайдо бўлади. Бу ўринда болани қўрқоқликда айблай кўрманг. Гарчи сизнинг ёнингизда ўзини одатдагидек тутишда давом этса ҳам, қўрқув билан ёлғизликда курашаверади.
Болангиз қандай оғир хато қилганидан қатъий назар уни ҳеч қачон қоронғу хонага қамаб қўрқитманг. Қоронғуликдан қўрқиш айнан шундай вазиятларда ҳам шаклланиши мумкин.

Энг яхшиси болага қоронғуликдан қўрмаслик кераклигини шахсий намунангиз орқали намойиш этинг. Болаликда сиз ҳам маълум нарсалардан ҳадиксираганингиз, вақт ўтиб эса мазкур ҳолат ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетгани ҳақида сўзланг. Юракдан чиқаётган сўзларингиз бу пайтда унинг учун энг яхши тасаллидир!

Боланинг ёнингизда ухлаши учун имкон яратманг. Гарчи у сиз билан тинчроқ ухласа-да, вақт ўтиб ўз хонасига кира олмайдиган даражада кўникиб қолади. Шу боисдан уни ўз хонасида ухлашга кўндиринг, ухлаб қолгунича суҳбат қуринг ҳамда эртаклар ўқинг.
Унутманг, болакайни қўрқитиш ҳам, жазолаш ҳам, ҳаддан ортиқ эркалатиш ҳам ушбу вазиятнинг ечими эмас! Уни меҳру-муҳаббатингиз ва илиқ сўзларингиз билан қўрқувлардан ҳимоя қилинг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фарзандингиз қоронғуликдан қўрқадими?