1. Эрталаб оч қоринга қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Шусиз ҳам организмингиз кортизол гормонини ишлаб чиқариб, тетиклаша олади. Қаҳва учун энг маъқули соат 9-10 ҳисобланади.
2. Бу ичимлик пешоб ажралишини фаоллаштиради, дейишади. Аслида эса кун давомида 2 финжондан ортиқ бўлмаса, безовталанмасангиз ҳам бўлади.
3. Қаҳва таркибида антиоксидантлар кўп. Меъёрида қабул қилинса, организмдаги эркин радикаллар билан осон курашади.
4. Бир финжон қаҳва ичиб, организм учун зарур бўлган кунлик В2 витаминининг 11 фоизи, В5 витаминининг 6 фоизи, калийнинг 3 фоизи ҳамда магнийнинг 2 фоизига эга бўласиз.
5. Қаҳвахўр хонимларда ортиқча вазн бўлмайди. Чунки бу ичимлик организмда моддалар алмашинувини 3 дан 11 фоизгача тезлаштиради.
6. Кофеин, аслида, жуда кичик 0,0016 дюймлик кристалл бўлиб, айнан унинг таъсирида таъм ва ҳид хусусияти пайдо бўлади.
7. Қаҳва қизил, сариқ ва яшил рангли мева дони ҳисобланади. Ишлов берилгач, ранги ўзгариб, биз билган тусга киради.
8. Кофеин таъсири дарров билинмайди. Биринчи ҳўпламдан сўнг 10 дақиқа ўтгачгина қахва ичаётганингизни ҳис этасиз.
9. Буни қарангки, илк веб-камера 1991 йили Кембриж университети олимлари томонидан қаҳва етиштиришни кузатиш учун қурилган экан.
10. Жисмоний машқларни бошлашдан аввал бир финжон қаҳва ичиб олсангиз, организмда адреналин миқдори ортиб, ёғ тўқималаридаги ёғ кислоталари тозаланади.
11. Тетиклашиш учун қора қаҳва, шунчаки мазали ичимлик ўрнида эса сутли қаҳва маъқул.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди