07:30 / 28.08.2018
4 234

Тонгда қаҳва ичиш керакми?

Тонгда қаҳва ичиш керакми?
Кўпчилигимиз учун тонг бир финжон қаҳва билан бошланиши аниқ. Ичимлик уйғониш ва тетикланишга ёрдам беради, деб ҳисобланади. Ахир уйғонгандан кейин айнан шу нарса керак-да. Бироқ бу аслида ҳам шундайми? Келинг, биргаликда ойдинлик киритамиз.

Аслида, кўплаб олимлар ва тадқиқотчилар уйғонгач, дарҳол қаҳва ичмаслик, уни соат ўн иккига яқин истеъмол қилган маъқул (тушликдан кейин бўлса яна яхши) деган фикрни қўллаб-қувватлашади. Бу кортизол гормони билан боғлиқ.

Тунги уйқудан кейин унинг қондаги миқдори юқори. Кортизол – нафақат зўриқиш, балки циркад суратлари гормони ҳамдир. Айнан унинг қондаги миқдори биз фаол ёки ухлашни исташимизни белгилайди. У фаоллигимизнинг табиий уйғотувчиси саналади.

Кофеин ҳақиқатан ҳам тетиклантиради. Бироқ агар қаҳвани эрта тонгда ичсак, қондаги «тетиклик гормони» миқдори шусиз ҳам юқори бўлган бир пайтда организм кортизол сабаб кучнинг табиий оқимини ичимлик туфайли сунъийсига алмаштиради.

Бунинг натижаси ачинарли. Биринчидан, сизда тобелик ривожланади. Чунки ташқи стимуляторга ўрганган организм камроқ кортизол ишлаб чиқаради. Ўзингизни кўпроқ ҳолсиз ҳис этасиз. Натижада кўпроқ қаҳва ичишни истайсиз. Бироқ бу ҳам самарали бўлмайди. Чунки тез орада организмингиз илгариги каби қаҳва стимуляторига реакция қилмай қўяди.

Демак, организмда кортизол юқори бўлган вақтни аниқлаймиз. Биринчи оралиқ: соат 6 дан 10 гача. Иккинчи: 12 дан 14 гача. Демак, қаҳва ичиш учун энг яхши вақт: соат 10 дан 12 гача ва 14 дан 17 гача. Соат 17 дан кейин қаҳва тунги уйқуга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қаҳва - аъло даражадаги табиий стимулятор. Шунга қарамай, бари ўз ўрнида бўлгани маъқул. Бу ичимликни жуда кўп ичиш (ҳатто тавсия этилган соатларда ҳам) саломатлик учун яхши бўлмайди. Албатта, ўша заҳоти куч ва тетикликка эга бўлишингиз мумкин. Бироқ бу тунда ухлолмай, уйқусизликдан азият чекишга арзийдими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)