16:20 / 22.01.2019
12 554

Лимонли сув ичишнинг сабаби нимада?

Лимонли сув ичишнинг сабаби нимада?
Бугун лимонли сув ҳақида деярли ҳамма билади – у ҳатто кўплаб ресторанларда оддий сувнинг бепул муқобил варианти сифатида таклиф этилади. Бу ичимликнинг машҳурлиги сабаби нимада ва у қандай хусусиятларга эга?

Айрим кишилар унинг таъми ёқимли бўлгани сабаб ичишса, бошқалар эса соғломлаштирувчи таъсири сабаб уни ўз рационларига киритишади. Тўғрисини айтганда, ҳозирча лимонли сувнинг инсон организмига таъсири мавзусида у қадар кўп тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ бу ичимликнинг икки таркибий қисми – сув ва лимоннинг алоҳида хусусиятлари ҳақида маълумотлар талайгина.

Лимонли сув иштиёқмандлари у бир неча фойдали таъсирларга эгалигини таъкидлайдилар. Келинг, лимонли сувни ҳар куни ичишни бошласангиз қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлигига ойдинлик киритамиз.

Вазннинг камайиши
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар лимон таркибидаги полифенол антиоксидантлар вазн камайишига ҳисса қўшишини кўрсатган.
Лимонли сув ичадиган кишилар озишда ҳеч қандай қийинчиликни ҳис этмасликларини айтишган.

Сув мувозанати
Ўзини яхши ҳис этиш учун етарли миқдорда сув ичишнинг ўзи кифоя. У туфайли организм ички муҳитининг нисбий доимийлиги, терморегуляция ва метаболизм токсик маҳсулотларининг чиқарилиши таъминланади. Ўртача катта одам кунига 2,7 дан 3,7 литргача сув ичиши керак. Суюқликнинг айрим миқдорини биз таомдан оламиз, бироқ катта қисми организмга сув кўринишида тушиши керак. Бироқ ҳамма ҳам сув ичишга ўзини мажбур қилолмайди.

Сувга лимон томчисининг қўшилиши унинг таъмини яхшилаб, кўпроқ ичишга иштиёқ уйғотади деб ҳисобланади.

С витамини
С витамини саломатлик учун жуда муҳим антиоксидант. Уни фақат егулик орқали олиш мумкин. Чунки организм уни мустақил тарзда ишлаб чиқаролмайди. Агар С витаминини етарли даражада олсангиз, у юрак қон-томир касалликлари, инсульт ва гипертония эҳтимолини камайтиришда ёрдам беради. Айрим тадқиқотларга кўра, у шамоллаш касалликларидан тезроқ тузалишга ёрдам беради, шунингдек тери ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Лимон С витаминининг аъло манбаи бўлиб, унинг биргина мевасида кунлик меъёрнинг 90 фоизига яқини мавжуд бўлади.

Ёш кўринадиган тери
Ташқи кўринишимиз теримизнинг намланганлик даражасига боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис гўзалликка эришиш учун кўпроқ сув ичиш керак. Намлантирилган тери нафақат тарангроқ ва майинроқ кўринишда қолади, балки токсинларни яхши чиқаради.

Лимондаги С витамини ажинларни камайтиради, коллаген ва эластин ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, лимонли сувни шубҳасиз ёшликни сақлаш учун энг самарали воситалардан бири деб ҳисоблаш мумкин.

Моддалар алмашинувининг тезлашиши
Лимонли сувнинг айрим ишқибозлари уни наҳорга ичишни маъқул биладилар, чунки у ҳазм қилиш тизимини ишга туширишда ёрдам беради деб ҳисобланади. Уйқудан уйғонгач бир стакан илиқ суюқлик метаболизмни ҳақиқатан ҳам тезлаштиради.

Бу масалада лимон катта аҳамиятга эгалигини аниқ билмасак-да, агар лимонли сувни ичиш сиз учун ёқимлироқ бўлса, айнан шундай қилинг. Охир-оқибат, асл мақсад суюқлик истеъмолини ошириш.

Мусаффо нафас
Лимонли сув кўплаб тозалаш воситаларида қўлланилишини сезган бўлсангиз керак. Буни тушуниш мумкин – ахир у ёқимсиз ҳидларни нейтраллаштиришда самарали. Шунинг учун оғиздаги ёқимсиз ҳиддан тезкорлик билан халос бўлиш учун (масалан, саримсоқ, пиёз, кўк пишлоқ ёки балиқ каби маҳсулотлардан кейин) лимонли сув ичинг.

Лимон сўлак ажралишига ҳисса қўшади. Бу муҳим, чунки оғиздаги ёқимсиз ҳид, бактерияларнинг катта миқдорига қараганда ёқимсизроқ ҳидга эга бўлади. Бежиз стоматологлар тонгда тишларни ювишни тавсия этмайдилар.

Нима бўлганда ҳам ичимлик суви – инсон ҳаёт фаолиятининг манбаи, лимон шарбати эса бир қатор тўйимли моддалар ва антиоксидантларга эга. Ушбу икки қисмнинг бирлашуви фойдали қоришмадир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Лимонли сув ичишнинг сабаби нимада?