13:36 / 07.08.2020
5 322

Кечаси яхши ухлаш учун қандай ичимликлар ичиш керак?

Кечаси яхши ухлаш учун қандай ичимликлар ичиш керак?
Фото: Getty Images
Агарда сиз сўнгги пайтларда уйқусизликдан қийналаётган ёки эрталаб уйғонишни хоҳламаётган бўлсангиз, кунлик режангиздаги ичимликларни бир кўздан кечиринг.

Илиқ сут

Фото: Lifehacker
Одатда болаларни тинчлантириш ёки ухлатишда ёрдам берадиган сут катталар учун ҳам тавсия этилади. Баъзи мутахассислар илиқ сут таркибида триптофан мавжудлигини, у организмни мелатонин (уйқу гормони)га айланишини яхшилашини таъкидлаган.

Мойчечакли чой

Фото: Getty Images
Мойчечакли чой яхши ухлашда ёрдам берадиган табиий воситалардан бири. У тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, бошқа чойлардан фарқли равишда унинг таркибида кофеин йўқ. Одатда мойчечак чойи уйқусизликдан азият чекаётганлар учун тавсия этилади.

Бодом сути
Ухлашдан олдин бир стакан бодом сутини ичиш ҳам фойдали. Унинг таркибида триптофан ва магний мавжуд. Бу эса уйқу сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Кокос ёнғоғи суви
Кокос ёнғоғи сувида магний ва калий мавжуд бўлиб, у ухлашингиз ва мушакларингизни тинчлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг таркибида B витамини мавжуд бўлиб, бу стресс даражасини пасайтиради.

Бананли смузи

Фото: Getty Images
Соғлом ухлашда кўмакчи яна бир усул – бананли смузидир. Бунинг учун бананни ярим стакан бодом сути билан аралаштириш кифоя. Бу ичимлик сизнинг яхши ухлашингизда кафолат берадиган йўлланмадир.

«Ой» сути
Бу табиий восита ашвагандҳа доривор ўсимлиги ва рейши қўзиқорини аралашмасидан тайёрланади. Улар кукун ёки ёғ шаклида сотилади. Ичимликни тайёрлаш учун бодом сутини қиздирасиз, унга ашвагандҳа ва рейшини қўшасиз. Мазасини яхшилаш учун какао кукуни, долчин, асалдан фойдаланишингиз мумкин. Ичимлик сизга уйқу безовталигини камайтиришга ёрдам беради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кечаси яхши ухлаш учун қандай ичимликлар ичиш керак?