21:47 / 03.11.2020
3 647

«Ликопчадаги қуёш»: Ҳомиладор аёлларга писта чақиш мумкинми?

«Ликопчадаги қуёш»: Ҳомиладор аёлларга писта чақиш мумкинми?
Фото: Getty Images
Писта бета-каротин, А витамини B, C, D, E, К, Mg, Zn, Se, Cu витаминларига бой бўлиб, болалар, айниқса, ҳомиладор аёллар учун фойдали. Унинг фойдалилик хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ҳомиладор аёлларда томир тортишишида самара беради
Бўлажак оналарда оёқнинг томир тортишиши тез-тез, айниқса, тунда кузатилиб туради. Уни бартараф қилиш учун тўғри пойабзал танлаш, сайр қилиш, жисмоний фаоллик ва массаж ёрдам беради. Шунингдек, мутахассислар рационда етарли миқдорда суюқлик бўлиши, кальций ва магнийга бой маҳсулотлар — донли, дуккакли, қуритилган мева ва ёнғоқ ҳамда писталар истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилади
Ҳомиладорлик кўпинча гестацион қандли диабетни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг олдини олиш учун қондаги қанд миқдорини назорат қилиш ва монотўйинмаган ва политўйинмаган ёғ кислоталарига бой таомлар билан парҳез қилиш керак. Монотўйинмаган ёғлар ёнғоқ, зайтун, ўсимлик ёғида, политўйинмагани эса қовоқ, кунгабоқар уруғларида, грек ёнғоғи ёғида, соя ва кунжутда мўл бўлади.

Таркибида мия фаолияти учун муҳим бўлган Омега-3 мавжуд
Ҳомила шаклланиши ва ривожланиши учун она рациони муҳим саналади. Айрим моддаларнинг етишмаслиги бола саломатлигида муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Бола миясининг ривожланиши учун балиқ, денгиз маҳсулотлари Омега-3 ёғ кислоталари муҳим саналади. Аммо турли сабабларга кўра доим ҳам балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаслик мумкин. Унинг ўрнига канола ёғи, ёнғоқлар, кунгабоқар уруғлари, соя дуккаклари қўшиб тайёрланган таом истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу маҳсулотларнинг бари ёғ кислоталарига бой саналади. Топиш осон ва қиммат бўлмаган, ҳомиладорликнинг илк ойларида рационнинг балансда бўлишига ҳисса қўшадиган яна бир маҳсулот писта ҳисобланади.

Бола саломатлигида муҳим бўлган оқсилга бой
Бола ривожланиши учун яна бир муҳим компонентлардан бири оқсил саналади. Уни кунига 71 граммдан кам бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш керак. Мол гўшти, балиқ, тухум, писта ва соя маҳсулотлари оқсилнинг кони ҳисобланади. Ҳомиладор аёл ратционида ёнғоқ, писта, авокадо бўлиши, тайёрланган салатларга узум сиркаси қўшилиши керак. Бундай таомлар ейилганда организм керакли озуқа моддаларига тўйинади. Асосийси, вазн ортиб кетмаслиги учун истеъмол маҳсулотлари, ёғ ва шакар миқдорини назорат қилиб туриш керак. Пистани ҳомиладор аёлларга кунлик рациондаги калориядан келиб чиққан ҳолда истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Парҳезшунослар ҳомиладор аёлларга қовурилган писта чақишни тақиқламайди, лекин қайта ишланмагани чақилса, фойдалироқ эканини таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Ликопчадаги қуёш»: Ҳомиладор аёлларга писта чақиш мумкинми?