11:05 / 18.12.2020
3 153

Нима учун тонгни лимонли қаҳва билан бошлаш керак?

Нима учун тонгни лимонли қаҳва билан бошлаш керак?
Фото: Freepik
Қаҳвани сут, занжабил, ҳатто сариёғ билан ҳам қўшиб ичиш мумкин. Тетиклаштириш хусусиятига эга бўлган «бахт элексири»га лимон қўшиб ичиш эса организмдаги кўплаб жараёнлар, хусусан, юрак фаолияти ва тери аҳволига ижобий таъсир кўрсатади.

Организмни икки карра антиоксидантлар билан таъминлайди
Қаҳва таркибидаги флавоноид ва лимондаги C витамини умумлашмаси организм учун фойданинг кони. Антиоксидантлар иммунитетнинг сусайиши, эрта қариш ва сурункали касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оксидланиш жараёнининг олдини олади. Кунни бир финжон қаҳва билан қарши олиш ишончли ҳимояни таъминлайди.

Иммунитетни ҳимоя қилади
Лимоннинг, айниқса C витаминининг иммунитетга фойдали экани янгилик эмас, аммо ҳамма ҳам кофеиннинг организм ҳимоясига қўшадиган ҳиссаси ҳақида маълумотга эга эмас. Қаҳвада темир, рух, B гуруҳининг бир қанча витаминлари мавжуд бўлиб, ушбу фаол моддалар иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилайди, организмни вирус ва патогенлардан ҳимоя қилади.

Мияга ижобий таъсир қилади
Миядаги аденозин рецепторларига таъсир қиладиган кофеин ишга бўлган лаёқатни, диққатни оширади, хотирани яхшилайди. Лимон шарбати таркибидаги фаол моддалар ҳам шундай таъсир кўрсатади. Қаҳваникидан бироз сустроқ эканлигига қарамай, улар иккаласи қўшилганда кишининг кун бўйи энергияга тўла бўлиши таъминланади.

Вазн ташлашга ёрдам бериши мумкин
Аввало, нотўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланмаганда ушбу ичимлик озиш борасида ожизлик қилишини ёдда тутинг. Кофеин ва лимон аралашмаси тетиклаштиради, жисмоний чидамлиликни оширади ва метаболизмни тезлаштиради. Тадқиқотларда аниқланишича, парҳезга амал қилган, спорт билан шуғулланган ва лимонли қаҳва ичган кишилар вазни тезроқ камаяди. Уларнинг фақат бирига риоя қилиш эса озишни хом-хаёл бўлиб қолишига сабабчи бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун тонгни лимонли қаҳва билан бошлаш керак?