Шифокорлар соғликни сақлаш ва узоқ умр кўришнинг бешта омилини айтишди. Буларга чекишни ташлаш, туз ва ортиқча алкоголдан воз кечиш, шунингдек, мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ва пиёда юриш киради. Бу ҳақда III Евросиё аёллар форумида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги терапия ва профилактик Миллий тиббий тадқиқот маркази директори Оксана Драпкина айтиб ўтди. Унинг сўзларини РИA Новости келтирмоқда.
Драпкинанинг сўзларига кўра, шифокорлар соғлом турмуш тарзига риоя қилиш индексини жорий этишди. Ушбу қоидаларга амал қилганларнинг ўлим даражаси 36% га пасайган. Aёллар саломатлиги ҳақида гапирар экан, у россиялик аёллар хамир овқатларни кўп, балиқ, мева-сабзавотларни кам истеъмол қилишини таъкидлади. Кўпинча улар юрак-қон томир ва онкологик касалликлар туфайли вафот этишади.
«Узоқ умр кўришнинг қўплаб омилларидан бештаси ажратиб кўрсатилган. Биринчиси — чекмаслик. Иккинчиси — пиёда юриш. Учинчиси — таомга ортиқча туз сепмаслик. Тўртинчиси — мева-сабзавотларни ейиш. Ва, ниҳоят, бешинчиси — спиртли ичимликларни суиистеъмол қилмаслик», — деди Драпкина.
Бундан ташқари, узоқ умр кўришга, жумладан, даромад ва таълим даражаси, артериал қон босими ва семизлик даражаси ҳамда тиббий лаборатория кўрсаткичлари таъсир кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин