07:30 / 07.11.2021
5 584

Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи укаси ва сингиллари ҳақида гапириб берди (видео)

Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи укаси ва сингиллари ҳақида гапириб берди (видео)
Хонанда Азиза Ниёзметова 2018 йил, 46 ёшида вафот этди. Хонанданинг фарзандлари бугунги кунда нима ишлар билан банд, улар орасида санъат йўлидан кетганлар бор ёки йўқлиги ҳақида Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи Нилуфар Назарий «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида гапириб берди.

- "Мен бизнес соҳасига жуда ҳам қизиққаним сабабли бизнес билан шуғулланаман. Санъаткор бўлишимни онам хоҳламаганлар. Миразиз укам ҳозир университетда учинчи курсда ўқийди. Ҳам ўқиб, ҳам ишлайди. Келажакда катта марраларни забт этиш учун ҳозир яхши ҳаракат қилмоқда.

Диёра синглим ҳозир мактабда 9-синфда ўқийди. Кенжамиз Мадинахон мактабга чиқиш учун тайёрланмоқда. Барибир опаман, онани ўрнини ҳеч ким боса олмайди, лекин қўлимдан келганича онамни ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиляпман.

Укам «ўқишини тугатиб олганидан сўнг уйланади», деб ўйлаган эдим. Кутилмаганда тўй бўлиб кетди. Мени хаёлимда булар ҳали ёш боладек эди-да. «Опа уйланмоқчиман, нима дейсиз», деганида. «Ҳали шошилма», дедим. Биз бир-биримиздан ҳеч нимани яширмаймиз. «Опа мен яхши кўраман, уйланмоқчиман, битта гаплашиб кўринг, сизга ҳам ёқади», деди. Худога шукр келин эмас, синглим дейман. Худо хоҳласа уйимизга бахт, шириндан шакар фарзандлар олиб келишсин, бахтли бўлишсин, илоҳим.

Онамнинг барча орзуларини амалга ошириб келяпмиз. Мендан кўп интервью сўрашди. Уларга аниқ жавоб бера олмадим. Чунки онам ҳақида гапирганимда йиғламай гапира олмасдим.

Илоҳим жигарларимиз билан ҳеч қачон айрилмайлик. Улар бор мен ҳам яшаяпман, куляпман. Мен жигарларимни жуда-жуда яхши кўраман. Онам менга шунақа бир бахт қолдирганларки, улар мени жоним, уларсиз ҳатто нафас ҳам ололмайман. Уларга бахт тилайман, илоҳим ҳар доим ёнимда кулиб юришсин", - деди Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи Нилуфар Назарий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи укаси ва сингиллари ҳақида гапириб берди (видео)