Apple Vision Pro’да сурат ичига кириш имконини берувчи технология намойиш этилди (видео)

Дастурчи Apple Vision Pro қурилмаси учун ноодатий технологияни намойиш этди. У оддий iPhone суратини уч ўлчамли маконга айлантириб, фойдаланувчига гўёки сурат ичига кириш ва унинг муҳитини томоша қилиш имконини беради. Бу ҳақда TechTimes хабар берди.
Намойишда фойдаланувчи iPhone экранидаги суратни бармоқлари билан ушлаб, ўзига томон тортади. Сўнг қўлини очиши билан суратдаги манзара виртуал маконда пайдо бўлади. Натижада инсон оддий фотосуратни томоша қилиш ўрнига, унинг ичида тургандай таассуротга эга бўлади.
Лойиҳани Bihe Xi исмли дастурчи яратган. Унда Apple’нинг ML-SHARP технологияси ёрдамида суратдан уч ўлчамли саҳна ҳосил қилиш, Gaussian Splatting график усули ва қўл ҳаракатларини кузатиш имкониятларидан фойдаланилган. Айрим қўшимча объектлар, жумладан, тасвирдаги барглар Tripo воситаси ёрдамида яратилган.
Таъкидлаш жоизки, бу Apple томонидан расман тақдим этилган янги функция эмас, балки мустақил дастурчининг тажриба лойиҳасидир. Шунингдек, суратни 3D муҳитга айлантириш жараёни олдиндан амалга оширилади, яъни бу iPhone’дан Vision Pro’га сурат юбориш вақтида автоматик бажарилмайди.
Лойиҳа муаллифи уни очиқ кодли шаклда тақдим этган. Бироқ ундан фойдаланиш учун махсус техник созлашлар ва Vision Pro қурилмаси талаб этилади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

























Изоҳлар0
…