Президент: «Солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан йилга кўпаймоқда»

Иқтисодиёт2 дақиқа ўқиш189
Президент: «Солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан йилга кўпаймоқда»
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – тадбиркорликни ривожлантириш орқали солиқ базасини кенгайтиришга тўхталди.

Биринчи ярим йилликда республикада солиқ тушумлари 76,3 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,5 фоизга ўсди.

Ушбу даврда 2,3 триллион сўм маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилди. 

«Лекин, бу мавжуд салоҳиятимиздан анча кам. Тан олиш керак – кундан кунга ўсаётган иқтисодиётимизнинг самараси бюджет даромадларида тўлиқ кўринмаяпти.

Бу борада тадбиркорларни айблаб бўлмайди. Бунинг учун солиқ идоралари ўз дунёқарашини ўзгартириши керак.

Солиқчилар тадбиркорларга пул ундириш нуқтайи назаридан эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали ўстириб, солиқ базасини кенгайтириш манбайи сифатида қараши зарур», деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда солиқ тушумларининг 60 фоизини Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси электрон тизим орқали жойига чиқмасдан ундираётгани, лекин вилоят ва туман солиқ ходимлари хотиржам бўлиб ўтиргани танқид қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда даромад солиғи тўлаётган корхоналар сони 425 мингтани ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 9 фоизга камайган.

Айниқса, бундай корхоналар Хоразм ва Қорақалпоғистонда 20 фоизга, Тошкент вилоятида 14 фоиз, Бухоро, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 12 фоизга камайган.

Ёки, жорий йилнинг беш ойида 40 та туманда тадбиркорлар даромади деярли ўзгармаган, айримларида ҳатто тушиб кетган.

Шу боис, Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

Президент: «Солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан йилга кўпаймоқда»

Шу билан бирга, солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олгани қайд этилди.

Масалан, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан ортиқча тўланган солиқлар ҳажми 320 миллиард сўмга ошиб, 4,4 триллион сўм бўлган.

«Афсуски, солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан йилга кўпаймоқда», - деди президент.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент назоратни сусайтириб юборгани танқид қилиниб, унга солиқчилар томонидан ортиқча тўловлар ундириш, уларни вақтида қайтармаслик, текширишдаги сохтакорлик каби қонун бузилишларни олдини олиш бўйича амалий тизим яратиш топширилди. 

Шунингдек, бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун:

  • Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Фойдали
    1 кг майиз тайёрлаш учун қанча узум керак бўлади ва унинг кунлик меъёри қанча?
  2. Спорт
    Тарихий реванш кутилмоқда: Диёра Келдиёрова ва Ута Абе яна тўқнаш келиши мумкин
  3. Спорт
    «Манчестер Сити»нинг янги оловранг либоси нега АПЛ ўйинларида тақиқланди?
  4. Спорт
    CIES U-23 рейтинги: Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 та мамлакати қаторидан жой олди
  5. Саломатлик
    Болаларга ҳафтасига икки марта балиқ бериш тавсия қилинди
  6. Дунё
    Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади
  7. Дунё
    Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди
  8. Жамият
    Наманганда дўкондан 24 та телефонни ўғирлаган шахс ушланди
  9. Дунё
    Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда
  10. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди