Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади

Дунё1 дақиқа ўқиш2
Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация  қувурларида яшади

Вьетнамнинг 31 ёшли фуқароси қарийб етти йил давомида оиласидан узилиб, кўчаларда ва ташландиқ канализация қувурларида кун кечирган. Яқинда полиция ходимлари уни топиб, узоқ йиллардан бери дарагини кутаётган яқинлари билан қайта учраштирди.

Воқеа мамлакатнинг марказий қисмидаги Да Нанг шаҳрида юз берган. 23 ноябрь куни An Khe тумани Nhon Hoa 21 кўчасидаги бўш майдонда хизмат олиб бораётган маҳаллий хавфсизлик ходимлари бетон канализация қувури ичида яшаётган эркакни пайқаб қолишган. У полиция бўлимига олиб борилиб, шахси аниқланган. У Нинҳ Бинҳ вилоятида туғилган, П.Ҳ.Т. исмли 31 ёшли эркак бўлиб чиққан.

Маълум бўлишича, у 2017 йилда Японияга таълим олиш учун кетган. Шу билан бирга, ишлаб, оиласига моддий ёрдам беришни ҳам режалаштирган. Бироқ ўқиш ишлари кутилганидек кечмаган. Оиласи унинг таълими учун катта маблағ сарфлагани, ҳатто қарз олгани сабабли йигит ўзини айбдор ҳис қилган ва уйига қайтишга уялган.

2019 йилда у яқинлари билан алоқани узган. Аввал Ҳо Чи Минҳ шаҳрида, кейинчалик Да Нангда кўчада яшаб юрган. Ташландиқ канализация қувурлари эса унинг ёмғир ва қуёшдан пана топадиган бошпанасига айланган. У ҳатто шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаган.

Полиция ходимлари йигит билан сабр билан суҳбатлашиб, унинг қариндошларини излашга киришган. Дастлабки маълумотлар асосида Ninh Binh вилоятидаги ҳамкасблари билан боғланиб, оиласини топишга муваффақ бўлишган.

Хабар топган яқинлари 23 ноябрга ўтар кечаси Да Нангга йўл олиб, эртаси куни эрталаб уни кутиб олишган. Учрашув дастлаб бироз тортинчоқлик билан кечган бўлса-да, кўп йиллик айрилиқдан сўнг оила аъзолари яна бирга бўлишди.

Полиция ходимлари йигитнинг уйига қайтиши учун ўз маблағларидан пул йиғиб, унга кийим-кечак ва зарур буюмлар ҳам тақдим этишган. Унинг оиласи эса ёрдам кўрсатган ходимларга миннатдорлик мактуби йўллаган.

Шу тариқа, қарийб етти йил давомида дараксиз кетган йигит оиласига қайтди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)
  2. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди
  3. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  4. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  5. Саломатлик
    Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари
  6. Жамият
    Хоразмда маст эркак метан заправкада қаровсиз қолдирилган Damas'ни олиб қочди
  7. Спорт
    «Фаворит — Синдаров»: Сергей Карякин Жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди
  8. Спорт
    Синдаров Жаҳон чемпионлиги баҳсида дам олиш хонасида нима билан банд эканини очиқлади
  9. Ўзбекистон
    27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
  10. Спорт
    Франциянинг нуфузли нашри Жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партиясини таҳлил қилди