Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида қурилаётган Jeddah Tower осмонўпар биноси 482 метр баландликка етди. Лойиҳа якунлангач, унинг баландлиги 1 километрдан ошиши ва дунёдаги энг баланд бинога айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Argaam нашри Kingdom Holding компаниясининг ҳисоботига таяниб хабар берди.
Kingdom Holding компанияси маълумотларига кўра, Jeddah Tower қурилиши 120-қаватга етган. Бинонинг қурилишида ҳозиргача 322 минг куб метрдан ортиқ бетон ишлатилган. Бу лойиҳада кўзда тутилган умумий бетон ҳажмининг қарийб 72 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, бинонинг ташқи фасадини қоплаш ишлари ҳам давом этмоқда. Ҳозиргача 3 900 дан ортиқ фасад панели ўрнатилган бўлиб, бу умумий режанинг тахминан 14 фоизига тенг. Миноранинг ички қисмида механик, электр ва санитария тизимларини ўрнатиш ишлари ҳам бошланган.
Лойиҳа якунлангач, Jeddah Tower баландлиги 1 000 метрдан ошиши режалаштирилган. Таққослаш учун, ҳозирда дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган Дубайдаги Burj Khalifa'нинг баландлиги 828 метрни ташкил этади.
Jeddah Tower фойдаланишга топширилса, Burj Khalifa рекордини янгилаб, инсоният тарихида баландлиги бир километрдан ошган илк бино бўлиши мумкин.
Kingdom Holding компанияси раҳбари Талал Иброҳим Ал Майманнинг маълум қилишича, қурилишни 2028 йилда якунлаш кутилмоқда. Шунингдек, минора баландлиги 2026 йил охиригача 500 метрга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу тариқа, Саудия Арабистони дунёдаги энг баланд бино рекордини янгилашга яқинлашмоқда. Jeddah Tower қурилишидаги кейинги босқичлар ҳам катта қизиқиш билан кузатилмоқда.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…