Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)

Миср пойтахти Қоҳира шаҳри яқинида ёнилғи ташувчи юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси даҳшатли портлаш ва ёнғинга сабаб бўлди. Фожиа оқибатида 31 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 21 киши турли даражада тан жароҳати олди.
Ҳодиса 25 ноябрь куни Қоҳира атрофидаги ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, воқеа жойига 39 та тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жароҳатланганлар зудлик билан яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борилган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ёнилғи ортилган юк машинаси йўлда беқарор ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратиб турувчи тўсиққа бориб урилган. Тўқнашувдан кейин кучли портлаш юз бериб, ёнғин атрофдаги автомобилларга ҳам тарқалган.
Дастлабки тахминларга кўра, юк машинаси олдига юқори кучланишли электр узатиш сими тушиб кетгани ҳайдовчининг бошқарувни йўқотишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча расман аниқланмаган.
Миср Бош прокуратураси фожиа юзасидан тергов ишларини бошлаган. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ДНК намуналари олинмоқда.
Мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, марҳумлар оилалари ва жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли топшириқлар берган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…