Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари

Саломатлик2 дақиқа ўқиш17
Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Майиз таркибидаги калий, тола ва антиоксидантлар юрак-қон томир тизими ҳамда ҳазм жараёнини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
  • Диетолог Никола Людлам-Рейннинг таъкидлашича, 30 грамм миқдоридаги майиз кундалик рационни фойдали моддалар билан бойитиши мумкин.
  • Бироқ қуритилган узум таркибида табиий шакар ва калория миқдори юқори бўлгани учун уни меъёрида истеъмол қилиш ҳамда диабет ёки буйрак муаммоси бор шахслар шифокор билан маслаҳатлашиши зарур.

Майиз таркибидаги калий, тола ва полифеноллар юрак-қон томир тизими ҳамда ҳазм жараёнини қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши мумкин. Бироқ қуритилган узумда табиий шакар ва калория миқдори юқори бўлгани учун уни меъёрида истеъмол қилиш муҳим, деб хабар беради MSN.

Диетолог Никола Людлам-Рейннинг айтишича, майиз оз миқдорда истеъмол қилинганда кундалик овқатланиш рационини фойдали моддалар билан бойитиши мумкин. Унинг таркибидаги тола, калий ва ўсимлик бирикмалари организм учун зарур озуқа моддаларини етказиб беради.

Кунига қанча майиз ейиш мумкин?

Стандарт 30 грамм майиз порцияси тахминан 90 килокалория ва 2 грамм тола беради. Шу миқдордаги майиз таркибида қарийб 18 грамм табиий шакар ҳам мавжуд. NHS тавсияларига кўра, 30 грамм майиз кунлик мева-сабзавот меъёрининг бир порцияси ҳисобланади.

Майизда феноллар, полифеноллар ва флавоноидлар ҳам бор. Бу бирикмалар антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, ҳужайраларни зарарланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Ундаги тола эса ичак фаолиятини яхшилашга ва қондаги ёмон холестерин миқдорини назорат қилишга ҳисса қўшиши мумкин.

Юрак саломатлигига таъсири

Майизнинг юрак учун эҳтимолий фойдаси, аввало, ундаги калий билан боғлиқ. Калий организмда натрий мувозанатини сақлашга ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.

Америка кардиология коллежи нашр этган тадқиқотлардан бирида майизни кунига уч марта истеъмол қилган иштирокчиларда бошқа газаклар истеъмол қилганларга нисбатан қон босими пастроқ бўлгани қайд этилган. Тадқиқотга раҳбарлик қилган доктор Ҳаролд Бейс майиз таркибидаги калий ва антиоксидант толалар қон томирларининг эгилувчанлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган.

Шу билан бирга, мутахассислар майизни юқори қон босимини даволаш воситаси деб ҳисобламаслик кераклигини таъкидлайди. Қон босими билан боғлиқ муаммоси бор инсонлар шифокор тавсияларига амал қилишда давом этиши лозим.

Вазн назорати ва қондаги шакар

Майиз табиий ширин бўлса-да, унинг гликемик индекси паст ёки ўрта даражада. Америка диабет ассоциацияси ўтказган тадқиқотда кунига уч марта 28 граммдан майиз истеъмол қилиш овқатдан кейинги қондаги шакар миқдорига бошқа газакларга нисбатан ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Бироқ бу катта миқдорда майиз ейиш мумкин дегани эмас. Айниқса, диабет ёки инсулинга чидамлилик муаммоси бўлган одамларда катта порциялар қондаги глюкоза миқдорини ошириши мумкин. Майизнинг оз миқдори ширинлик истеъмолини камайтиришга ёрдам бериши мумкин, аммо унинг калорияси ва шакари ҳам ҳисобга олиниши керак.

Кимлар эҳтиёт бўлиши керак?

Майизда шакар кўп бўлгани учун у тишларга ёпишиб қолиши мумкин. Шу сабабли стоматологлар қуритилган меваларни кун давомида қайта-қайта ейишдан кўра, асосий овқат билан истеъмол қилишни маъқул кўради.

Бундан ташқари, майиз калийга бой. Калий миқдорини ошириши мумкин бўлган дориларни қабул қиладиганлар, айниқса буйрак муаммоси бор инсонлар, уни мунтазам истеъмол қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиши керак.

Кўп миқдорда майиз ейиш қорин дам бўлиши, газ ва оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Айрим ишлаб чиқарувчилар қуритилган майизни сақлаш учун сульфитлардан ҳам фойдаланади. Бу моддаларга сезгирлиги бор ёки астмаси бўлган одамларда нохуш реакция кузатилиши мумкин.

Майизни итларга бериш мумкин эмас. У ҳайвонлар учун заҳарли бўлиб, ҳатто оз миқдори ҳам буйракнинг ўткир етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар майизни бўтқа, йогурт, салат ёки ёнғоқ билан бирга истеъмол қилишни тавсия этади. Энг муҳими, уни меъёрда ейиш ва рационда бошқа мева-сабзавотларга ҳам ўрин беришдир.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  2. Жамият
    Хоразмда маст эркак метан заправкада қаровсиз қолдирилган Damas'ни олиб қочди
  3. Спорт
    «Фаворит — Синдаров»: Сергей Карякин Жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди
  4. Спорт
    Синдаров Жаҳон чемпионлиги баҳсида дам олиш хонасида нима билан банд эканини очиқлади
  5. Ўзбекистон
    27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
  6. Спорт
    Франциянинг нуфузли нашри Жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партиясини таҳлил қилди
  7. Спорт
    Opta суперкомпьютери ЕЧЛ фаворитларини янгилади: асосий даъвогар клублар...
  8. Спорт
    Луис Энрике «Рома» билан дурангдан сўнг рақибга юқори баҳо берди
  9. Жамият
    Эгаси нима сабабдан яхши кўрган отини сотмоқчи бўлганини айтди: уни қайтариш учун пул йиғилмоқда (видео)
  10. Спорт
    Ҳанси Флик ЕЧЛ тарихида Пеп Гвардиоланинг рекордини янгилади