Хитой ўзининг олтин захиралари ёрдамида АҚШ долларини қадрсизлантириши мумкин. Бу ҳақда Want China Times'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хитой ўзининг 30 минг тонна олтин-валюта захиралари ёрдамида беқарор бўлган АҚШ валютасига қаттиқ зарба бера олишга қодир, деб айтмоқда нашрнинг иқтисодий шарҳловчиси Жин Зихоу.
Зихоунинг айтишича, Хитой жаҳон савдо ва молиявий бозорларида АҚШга чақириқ ташлашни мўлжалламоқда, бунинг учун Пекин ҳақиқатда катта миқдорда олтин захирасини ишлатишига тўғри келади.
Нашрнинг ёзишича, Халқаро валюта жамғармаси валюта захираси саватчасига Хитой юанининг киритилиши буни амалга оширишдаги қадамлардан бири бўлади. Ҳозирда бу саватчага доллар, евро, фунт стерлинг ва япон иенаси киритилган.
Маълум қилинишича, Хитой олтин захираларини тўплаб, доллар курсининг тушишига тайёргарлик кўрмоқда. Бунга нафақат Хитой, балки 2005 йилдан бери ўз олтин-валюта захираларини икки баробарга кўпайтирган Россия ҳамда 2,8 тонна олтинга эга ХВЖ ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
“Агар Хитой ҳақиқатда ҳам 30 минг тонна олтинга эга бўлса, унда юан кучли қалқон билан мустаҳкамланган бўлади. Агар бу шундай бўлмаса ҳам, Хитой оммавий равишда олтин тўплаётгани ва унинг жаҳон молиявий бозорлардаги нуфузи анча ошганига ҳеч ким шубҳа билдирмайди”, деб ёзилмоқда нашрда.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти прогнозига кўра, Хитой иқтисодиёти 2016 йилда АҚШ иқтисодиётидан ўзиб кетади, бу эса юаннинг асосий жаҳон захира валютасига айланишига олиб келади.
Бироқ бу ўзгаришлар бир онда содир бўлишининг эҳтимоли кам, гарчи Хитой ҳозирда олтин қазиб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллаётган бўлса ҳам, у ҳақиқатда зарур миқдорда олтин-валюта захирасига эгалиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди