19 март учун расмий валюта курслари эълон қилинди

Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил 19 март санасидан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги қийматларини эълон қилди. Янгиланган маълумотларга кўра, асосий хорижий валюталарнинг аксарияти сўмга нисбатан қимматлашган.
Хусусан, Америка долларининг расмий курси 49,84 сўмга кўтарилиб, 12 178,85 сўмни ташкил этмоқда. Евро курси ҳам сезиларли ўсиш кўрсатиб, 84,2 сўмга қимматлашди ва 14 053,18 сўмга тенг бўлди.
Бошқа хорижий валюталарнинг янгиланган курслари:
1 Россия рубли — 146,54 сўм (-1,45)
1 Фунт стерлинг — 16 272,16 сўм (+96,91)
1 Хитой юани — 1 772,01 сўм (+10,84)
Тижорат банкларидаги ҳолатга кўра, сотиш ва сотиб олиш бўйича энг манфаатли курслар Марказий банкнинг янгиланган ставкалари асосида шакллантирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг