Ўзбекистонда олтин қазиб олиш ҳажми рекорд даражага кўтарилди

Сўнгги тўққиз йилда Ўзбекистонда олтин қазиб олиш ҳажми 31 тоннага ошди. Мустақилликнинг дастлабки 25 йиллигида эса бу кўрсаткич 63 тоннадан 87 тоннага, яни 24 тоннага кўпайган. Президент Ўзбекистон тоғ-кон саноатига 10 миллиард доллар миқдорида хорижий сармоя киритилганини маълум қилди. Мазкур ривожланиш мамлакатнинг олтин ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестиция имкониятларини кучайтирди.
Маълум қилинишича, мустақилликнинг дастлабки 25 йиллик даврида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннага, яъни 24 тоннага ўсган бўлса, сўнгги тўққиз йилда бу кўрсаткич яна 31 тоннага кўпайди.
Шунингдек, президент Ўзбекистон тоғ-кон саноатига 10 миллиард доллар миқдорида хорижий сармоя киритилганини маълум қилди.
Ушбу ривожланиш мамлакатнинг олтин ишлаб чиқариш соҳасидаги салоҳияти ва инвестиция имкониятларини янада кучайтирди. Бу эса иқтисодиётдаги барқарор ўсиш ва мамлакат қимматбаҳо ресурсларини самарали фойдаланиш учун катта имконият яратади.


























Изоҳлар 0
…