Тошкентда уй нархлари ҳудудлар кесимида фарқ қилмоқда

2026 йил апрель ойида Тошкент уй-жой бозорида фаоллик пасайгани кузатилди. Ҳисоботларга кўра, ой давомида 44,5 мингта уй-жой эълони жойлаштирилган бўлиб, бу март ойига нисбатан 13,4 фоизга кам.
Пойтахтдаги энг арзон уйлар Учтепа, Олмазор ва Сирғали туманларида қайд этилган. Ушбу ҳудудларда 1 квадрат метр уй нархи ўртача 900 доллардан 1367 долларгача баҳоланмоқда.
Энг қиммат уйлар эса Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида жойлашган. Бу ҳудудларда 1 квадрат метр нарх 1413 доллардан 2121 долларгача етган.
Мутахассислар Яшнобод туманидаги нархлар ошишини “Янги Тошкент” лойиҳаси ва инфратузилма ривожи билан боғламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг