
Ўзбекистонда биринчи стартап акселератори – IdeaLab ишга туширилади. Лойиҳа иқтидорли ёшларга IT-стартапларни амалга оширишда ёрдам беришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида IdeaLab дастури стартаплар билан уч турда ишлайди. Ҳар бир тур учун танлов асосида 10та ғоя танлаб олинади, улар технологик бизнесга йўналтирилган бўлиши керак. Бир ой мобайнида иштирокчилар соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиш ва ғояларини синаб кўриш имкониятига эга бўлади.
“Иштирокчилар лойиҳаларини Lean Startup методологияси бўйича синаб кўришади. Жамоа шакллантира олган қатнашчиларда ўз маҳсулотини яратиб, истеъмолчилар билан тескари алоқа ўрнатиш имкони туғилади”, – деди Startup Innovation Group раҳбари Елена Селезнева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар