13:42 / 28.04.2022
1 394

Сирдарё вилояти перинатал маркази ходимаси пора олаётганида қўлга тушди

Сирдарё вилояти перинатал маркази ходимаси пора олаётганида қўлга тушди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Сирдарё вилояти перинатал маркази ходимаси фуқарони ишга жойлаштириш эвазига 550 доллар пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 апрель куни вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан исми-шарифи шартли ўзгартирилган фуқаролар Тўхтаева ва Раҳмонова вилоят Перинатал марказга ишга жойлашиш нияти борлигини билдирганида, ўзини ушбу марказда бош ҳамшира лавозимида ишловчи фуқаро Азизова деб таништирган ходима муассасада юқори лавозимда ишловчи раҳбарига 550 доллар берган тақдирдагина фуқаро Тўхтаевани 5 ой муддат ичида ишга қабул қилинишида амалий ёрдам беришини айтиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоят Перинатал марказда катта ҳамшира лавозимида ишловчи фуқаро Азизова фуқаро Тўхтаевани марказга фаррошлик лавозимига ишга қабул қилиниши учун раҳбарига бериши керак бўлган кимёвий ишлов берилган 550 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида фуқаро Азизова талаб қилинган пулларни перинатал марказида хаста чақалоқлар бўлими бекаси лавозимида ишловчи Саидага бериши кераклиги аниқланган.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро Азизова 550 долларни фуқаро Саиданинг хизмат хонасида берган вақтида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан ҳар иккиси ҳам қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарё вилояти перинатал маркази ходимаси пора олаётганида қўлга тушди