17:06 / 29.04.2022
1 722

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади
Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади. Бу ҳақда 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади.

Шунингдек энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга (440 минг сўмдан 500 минг сўмга) оширилади.

Йиғилишда қайд этилишича, уйма-уй ўтказилган хатловлар Ўзбекистонда 2,2 миллион аҳоли ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

«Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп. Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни хонадонбай ишлаши керак», — деган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади