Фото: Bukhara news
Бухоро шаҳридаги «Сомонийлар истироҳат боғи»да 30 апрель куни ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Bukhara news хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 20:30 ларда истироҳат боғида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари хизмат олиб борган. Шу пайт боғнинг дарахтлар гавжум қисмида одамнинг бўғиқ овози эшитилган. Зудлик билан ҳолат жойига етиб борган ходимлар катта дарахт шохида матолардан қўлбола усулда тайёрланган қизил рангли арқон ёрдамида ўз жонига суиқасд қилишга уринган аёлни дарахтда осиғлиқ ҳолатда, типирчилаётган вақтда қутқариб қолган.
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати, шаҳар ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Миллий гвардия хизматчилари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Жонига қасд қилмоқчи бўлган ёш аёлнинг шахси аниқланганда у Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Вобкент туманида истиқомат қилувчи, икки нафар фарзанди бор 30 ёшли Г.Ў. экани маълум бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда